Ссылки доступа

Қирғизистонда журналист аёлни ҳақоратлаган амалдорнинг истеъфоси талаб қилинмоқда (видео)


Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги вакили Туйгунаали Абдраимов журналистлар олдига чиқди ва ташқи қиёфаси ёқмаётгани учун журналист аёл билан гаплашмагани юзасидан ўз версиясини маълум қилди.

«Мен «Ала-Тоо 24» телеканалига интервью бердим, шунда у қўпол тарзда қаерда бўлганимни, нима учун кеч келганимни сўрай бошлади (куни кеча можаро юз берган Орок қишлоғи назарда тутилмоқда – муҳ.). Шунда мен у прокурор эмаслиги ва бу менинг муаммоим эканини айтдим. Ҳа, мен унга юзи ёқмаётганини айтдим. Менинг юзим унга ёқмади. Бу ҳаёт», - дея баёнот берди амалдор. Абдраимов шунингдек ўзини “гўзал” деб ҳисобламаслигини қўшимча қилди.

Чуй вилоят раҳбари ҳам айрим журналистларни атайлаб фитна уюштиришни мақсад қилиб олганликда айблади.

Абдраимов кечирим сўрамади ва журналистлар билан баҳслашганидан кейин шошилинч равишда фаоллар залини тарк этди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги вакили Туйгунаали Абдраимовдан журналистдан кечирим сўрашни ва ваколатларини топширишни талаб қилмоқда.

Бунга Абдраимовнинг журналистлардан бирига 5 июнь куни маҳаллий аҳоли ўртасида можаро юз берган Сокулук туманидаги Орок қишлоғида қўпол муносабатда бўлгани сабаб бўлди. У журналистнинг башараси ёқмагани сабаб унинг саволларига жавоб бермаслигини айтди. «Менга юзиз ёқмаяпти. Сизнинг юзингиз ёқимсиз», -деди амалдор.

XS
SM
MD
LG