Ссылки доступа

Қирғизистонда террорчилар фойдаланиши мумкин бўлган сохта паспортлар ясаш бўйича канал аниқланди


Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси хорижий фуқаролар учун Қирғизистон паспортини тайёрлаш ва сотиш бўйича канал фош қилгани борасида баёнот берди. Паспорт олганлар кейинчалик чет элга йўл олишган.

Терговнинг фикрича, бу сохта ҳужжатлар билан халқаро террор ташкилотлари жангариларни харбий ҳаракатлар ҳудудларига жўнатишда фойдаланишлари мумкин экан.

2 июн куни «Манас» аэропортида сохта паспортдан фойдаланган ҳолда Туркияга учиб кетишга уринган қўшни давлат фуқороси ушланди. Ўша ернинг ўзида жиноий гуруҳ ташкилотчиси ушланди, унинг ёнидан ҳам соҳта ҳужжат топилди. Унинг уйидан бошқа сохта паспорт чиқди.

Қўлга олинганлар МХДҚнинг СИЗОсига жойлаштирилди.

XS
SM
MD
LG