Ссылки доступа

Ўзбекистонда 13 йидан кейин Би-Би-Си мухбири аккредитация қилинди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга қараганда, «2019 йилнинг 4 июн куни Авазбек Тахиров Ўзбекистон ТИВ томонидан «Би-Би-Си» телерадиокомпанияси (Буюк Британия) мухбири сифатида аккредитациядан ўтди».

Ўзбекистонда Би-Би-Си фаолияти салкам13 йил муқаддам тўхтатилган эди.

2005 йилда Андижондаги қонли ҳодисалардан кейин ўзбек расмийлари мамлакатда бир қатор халқаро ОАВ, жумладан “Озодлик” радиоси, “Америка овози” ва Би-Би-Сининг фаолиятини тақиқлаган эди.

«Фергана» ахборот агентлигининг ёзишича, «Би-Би-Си»нинг Марказий Осиё хизмати 2016 йил декабрида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтиш борасида ариза берган.

Бир йил муқаддам Ўзбекистон ҳукумати “Америка овози” радиосининг ўзбек муҳарририяти мухбири Навбаҳор Имамовага аккредитация берган эди. 2019 йил апрелида Ўзбекистон ТИВ «Фергана»нинг Тошкентдаги махсус мухбири Андрей Кудряшовга хорижий мухбир сифатида аккредитация гувоҳномасини берган эди.

XS
SM
MD
LG