Ссылки доступа

Қозоғистон таълим вазирининг собиқ ўринбосари Элмира Суханбердиева ҳибсга олинди


Тергов суди Қозоғистон Таълим ва фан вазирининг собиқ ўринбосари Элмира Суханбердиевани икки ой муддатга ҳибсга олиш борасида санкция берди, дея хабар беради пойтахт суди матбуот хизмати.

«Ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди эҳтиёт чораси сифатида гумандор Суханбердиева Элмирани 2 августга қадар ҳибсда ушлаб туриш борасида санкция берди», – деди пойтахт суди матбуот хизмати журналистларга.

5 июн, чоршанба куни мамлакат аксилкоррупция хизмати баёнот бериб, вазирнинг собиқ ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилгани маълум қилди. Муассаса гумандорнинг исми шарифини ва тергов деталларини ойдинлаштирмади.

Ўтган ойда аксилкоррупция хизмати Қозоғистон Таълим ва Фан вазирлиги ҳузуридаги Миллий Тест маркази раҳбари Рамазан Алимқуловга нисбатан тергов ишлари олиб бораётганини маълум қилган эди.

47 ёшли Элмира Суханбердиева 2016 йил апрелида вазир ўринбосари этиб тайинлангунга қадар узоқ йиллар мобайнида пойтахт таълим бошқармасига раҳбарлик қилган. 2007–2009 йилларда у республика «Казахстан» телерадиокорпорациясида раҳбарлик лавозимларида ишлади. 2017 йил августда истеъфога чиққанидан сўнг яна вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевмай ойида “давлат идораларининг раҳбарлари ўз қўл остидаги ходимлар коррупция ишига аралашиб қолгудек бўлган тақдирда истеъфога чиқишлари керак”лиги борасида фикр билдирган эди, у буни «мажбурий чора» дея атади ва «ўрта муддатли даврда хукуматнинг коррупцияга қарши кураш йўли” дея таърифлади.

Transparency International халқаро Кузатув ташкилоти томонидан тузилган Коррупция тушунчаси Индекси (CPI)да узоқ йиллар мобайнида Қозоғистон ўта коррупциялашган мамлакат сифатида талқин қилинган.

XS
SM
MD
LG