Ссылки доступа

"ТАЛКО" мулки - беш юлдузли Hyatt Regency Dushanbe меҳмонхонаси - сотувга қўйилди


Беш юлдузли Hyatt Regency Dushanbe меҳмонхонаси сотувга қўйилди. Бу ҳақда мамлакатга инвестиция жалб қилишга маъсул бўлган давлат идораси бўлмиш «Таджинвест» ДУК маълум қилди.

Объект баҳоси аниқлаштирилмаган, аммо меҳмонхона фойдаланишга топширилган 2009 йилда унинг эгаси – «Базовый Элемент» холдинг компаниясининг шўъба корхонаси бўлмиш «Русские отели» компанияси қурилиш учун 140 млн доллардан кўп маблағ сарфлангани ҳақида баёнот берган эди.

Хабардор манбанинг 6 июн куни маълум қилишича, объектнинг қиймати борасидаги масала ҳар бир манфаатдор инвестор томонидан алоҳида муҳокама қилинади. Унинг айтишича, меҳмонхонанинг таҳминий қиймати 150-160 млн долларни ташкил қилади. Аммо бу борада расмий баёнот берилмаган.

Меҳмонхона 1.3 гектар майдонга жойлашган, фойданиладиган умумий майдон 38 минг квадрат метрни ташкил қилади. Бу ерда 190 иш ўрни яратилган.

Hyatt Regency меҳмонхонаси Душанбеда А классдаги Ишбилармонлар марказига эгалик қилувчи «Созидание» компаниясининг мулки ҳисобланади. Меҳмонхона ва бизнес-марказнинг илк эгаси «Русские отели» компанияси эди. Бу компания россиялик олигарх, “РУСАЛ” компаниясининг эгаси ва Россия президенти Владимир Путиннинг яқин одамларидан бири Олег Дерипаскага қарайди.

2004 йилда Дерипаска Тожик алюмин заводини қўлга киритмоқчи эди. Аммо Душанбе стратегик корхонани сотмасликка қарор қилди, шундан сўнг россиялик олигархнинг Тожикистондаги лойиҳаларга, жумладан Роғун ГЭСига бўлган қизиқиши "совиб кетди".

Кейинроқ эса ТАЛКО ва РУСАЛ ўртасида суд машмашалари бошланди. 2010 йилда ТАЛКО учун хом ашё етказиб бериш ва корхона маҳсулотларини сотиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган Россиянинг РУСАЛ компанияси Швейцария судига даъво аризасини берди ва Тожикистон томони 274 миллион АҚШ доллари миқдоридаги зарарни тўлаб беришини талаб қилди.

Ўз навбатида ТАЛКО раҳбарияти ҳам баёнот бериб, РУСАЛ билан ҳамкорлик қилар экан салкам ярим миллиард доллар миқдорида зарар кўрганини таъкидлади. 2013 йилоктябрида бўлиб ўтган суд РУСАЛга тегишли бўлган Hamer Investment Ltd. Компанияси ёнини олди ва ТАЛКОга Россия компаниясига 274 миллион доллар (112,7 миллион доллар йўқотилган фойда сифатида, 147 миллион доллар – фоизлар ва 14,58 миллион доллар суд тўловлари сифатида) миқдорида тўлаши юзасидан хукм чиқарди. Суд қарорини бажариш мақсадида РУСАЛ компанияси Тожикистон Олий Иқтисодий судига мурожаат қилиши керак эди, аммо бу ишни қилмади. Бунинг сабаби, Тожикистон Бошпрокуратураси Hamer Investment Ltdга нисбатан 56 томлик ҳажмда жиноий иш очди, гап бу ерда ТАЛКОнинг РУСАЛ томонидан кўрган 400 миллион долларлик зарари ҳақида бормоқда.

2015 йил февралда Россия гиганти раҳбари Олег Дерипаска ярашишга рози бўлди ваТАЛКОга нисбатан даъвосидан воз кечди. Хабар қилинишича, тожик томони россиялик ҳамкасбларига ҳар икки томонни қаноатлантирадиган бир нечта бизнес-таклифларни берган.

Нима учун Hyatt Regency ҳозир сотувга қўйилгани аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG