Ссылки доступа

Россияда 24 ёшли ўзбекистонлик яшин уришидан ҳалок бўлди


Россиянинг Ленинград вилоятида қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Зуҳриддин Юсуповни яшин урди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 24 ёшли Зуҳриддин Юсупов 7 июнь куни юз берган мазкур офат ортидан ҳалок бўлди.

“Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган. Бош консуллик ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради", дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG