Ссылки доступа

ЕИ Душанбедаги "норозилик акцияси" ҳақида: ҳар ким ўз қарашларини эркин билдира олиш ҳуқуқига эга (видео)


Душанбедаги Европа Иттифоқи ва БМТ ваколатхоналари биноси олдида бўлиб ўтган норозилик акцияси бўйича Европа Иттифоқи Миссияси баёнот билан чиқди.

10 июн куни ўнлаб одамлар ЕИ ва БМТнинг биноси олдида тўпланиб таниқли тожик адвокати Бузургмеҳр Ёровнинг колониядан озод қилинишига йўл қўймаслик талаби билан чиқдилар.

Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонасининг хабар қилишича, душанба куни эрталаб тахминан 8:30 дан 09:15га қадар ваколатхона биноси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди, бундан аввалроқ БМТнинг Тожикистон пойтахтидаги ваколатхонаси олдида худди шу каби акция ўтказилган эди.

«Биздаги маълумотларга қараганда, шиор ва плакатлар ҳукм қилинган адвокат Бузургмеҳр Ёров ва БМТ ишчи гуруҳининг ўзбошимчалик билан ҳибсга олишларга бағишланган яқиндаги хулосасига қарши қаратилган эди. Шу муносабат билан ЕИнинг Тожикистондаги Ваколатхонаси ҳар бир фуқаро ўз фикрларини эркин ва тинч билдириши ҳуқуқига эга эканлиги борасидаги ўзининг қатьий мақеини яна бир бор таъкидлайди. ЕИ ваколатхонаси барча эркинликлар, жумладан фикрларни билдириш ва қонунларнинг устиворлигини ҳурмат қилиш муҳимлигини таъкидлайди», дейилади ЕИнинг ТРдаги ваколатхонаси сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ҳалқаро хуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Бузургмеҳр Ёровни виждон маҳбуси дея тан олади ва унинг қамоқдан озод қилинишини талаб қилади.

Халқаро ташкилотлар бинолари олдида бўлиб ўтган акциялар гувоҳларининг сўзларига қараганда, тўпланганлар Бузургмеҳр Ёровни жиноятчи деб аташган ва у қамоқдан озод қилинмаслигини талаб қилишган. Радио Озоди сайти фойдаланувчиларидан бири ЕИ ва БМТ ваколатхоналари биноси олдидаги норозилик акцияси акс этган видеони юборди, унда иштирокчилардан бири эшикни оёғи билан тепаётгани, қўриқчи эса уни«шунчаки сезмай қолгани» акс этган. Тўпланганлардан айримлари бошқа мамлакатлар ва ташкилотлар Тожикистоннинг ички ишларига аралашмаслигини айтиб бақирмоқда.

Бузургмеҳр Ёров 2015 йилнинг кузида «фирибгарлик» ва «ҳужжатларни сохталаштириш» айби бўйича ҳибсга олинган. Ёров ўша вақтда мамлакатда фаолияти тақиқланган Ислом Уйғониш партияси аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қарор қилганидан сўнг ҳибсга олинди. Кейинроқ адвокат Жиноят Кодексининг яна учта моддаси, жумладан «экстремистик фаолиятга ошкора даъват» билан айбланди.

2016 йилнинг октябрида адвокат 23 йил муддатга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилинди. Орадан беш ой ўтиб Тожикистон Олий суди Ёровни биринчи жиноий иш бўйича суддаги чиқиши туфайли «судга нисбатан ҳурматсизлик қилгани» учун яна икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. У суддаги чиқишида Ибн Синонинг рубойисини ўқиб берган, аммо судья буни судга нисбатан ҳурматсизлик дея тан олган эди. Кейинроқ таниқли адвокатга нисбатан яна иккита – фирибгарлик ва Тожикистон президентини ҳақорат қилиш бўйича - жиноий иш қўзғатилди. Бу моддалар бўйича у 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Умумий ҳисобда Бузургмеҳр Ёров 28 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Ёровнинг ўзи ва унинг маслакдошлари айбловлар сиёсийлаштирилганини айтишади.

Ой бошларида Ўзбошимчаликлар билан ҳибсга олишга қарши БМТнинг ишчи гуруҳи Бузургмеҳр Ёровнинг қамоқдан озод қилинишини талаб қилди. Ёровга нисбатанжиноий ишни мустақил тергов қилган Ишчи гуруҳ адвокатнинг ушланиши ва 28 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши барча халқаро ҳуқуқ меъёрларни бузиши борасида хулосага келди. Бузургмеҳр Ёровнинг иши бўйича тергов тўртта халқаро юридик ташкилот - Freedom Now, Lawyers for Lawyers, Hogan Lovells US LLP ва DLA Piper UK LLP петицияси асосида олиб борилди ва унинг натижалари 3 июн куни эълон қилинди. БМТ тадқиқотчиларининг таъкидлашларича, Ёровнинг «ўзбошимчалик билан ушланиши» халқаро стандартлар бўйича тергов қилиниши керак, унинг ҳуқуқлари бузилишидаги айбдорлар эса жавобгарликка тортилишлари керак. Тожикистон ҳукумати бу талабларни бажарилиши бўйича БМТ ишчи гуруҳини олти ой мобайнида хабардор этиши лозим.

Участники «акции протеста» в Душанбе выступили против освобождения Бузургмехра Ёрова
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:46 0:00

XS
SM
MD
LG