Ссылки доступа

ОАВ: Тоқаев инаугурацияни 12 июн куни ўтказишни режалаштирмоқда


Агар Марказий сайлов комиссияси сайловлар бўйича расмий Ҳисоботни эълон қилгудек бўлса, у ҳолда президент инаугурацияси 12 июн куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда 10 июн куни Қасим-Жомарт Тоқаев Оқўрдада бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди, дея хабар беради маҳаллий нашрлар.

«Агар МСК овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиб ва расмий ҳисоботни эълон қилгудек бўлса, у ҳолда инаугурацияни 12-санада ўтказишни режалаштирганмиз», – деди Қасым-Жомарт Тоқаев, унинг бу сўзларини маҳалий ОАВ иқтибос келтиради.

Нима учун бу сана танлангани борасида изоҳ берган Қасим-Жомарт Тоқаев 14 июн куни Қирғизистонда ШҲТга аъзо мамлакатларнинг навбатдаги саммити ўтишини маълум қилди. «14 июн куни мен Бишкекда, сўнг Душанбеда (Осиёда ўзаро Ишонч ва ҳамкорлик Мажлисига аъзо мамлакатлар раҳбарларисаммити – таржимон изоҳи.) бўлишим керак. Бу саммитларда Қозоғистон президенти тўла ваколатларга эга бўлган ҳолда иштирок этиши керак», – дея таъкидлади Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муддатдан аввалги президент сайловининг дастлабки натижаларини Марказий Сайлов комиссияси душанба куни эрталаб эълон қилди. Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қасим-Жомарт Тоқаев муддатдан аввалги президентлик сайловида 70,76 фоиз овоз олиб ғалаба қозонди.

9 июнда бўлиб ўтган президентлик сайлови Қозоғистон янги тарихидаги олтинчиси бўлиб, шундан тўрттаси муддатдан аввал ўтказилган. Бу галги сайловда сўнги 30 йилда биринчи марта номзод сифатида, СССР тарқаб кетганидан сўнг мамлакатни бошқарганНурсултан Назарбаев иштирок этмади. Овоз бериш жараёнида бир вақтининг ўзида Олмаота, Нур-Султон ва Чимкент шаҳарларида рухсат берилмаган норозилик акциялари бўлиб ўтди, иштирокчилар сайловларни бойкот қилишга чақирдилар.

XS
SM
MD
LG