Ссылки доступа

Президент Шавкат Мирзиёев Душанбега боради


Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Душанбега боради. Хабарда айтилишича, президент бу ерда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммитида иштирок этади.

Тожик матбуоти Душанбе саммитида 12 давлат, жумладан, Хитой, Россия, Эрон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Бангладеш, Шри-Ланка президентлари, яна 15 давлатнинг Бош вазирлари раҳбарлигидаги делегациялар иштирок этишини билдирди.

Саммит доирасида давлат раҳбарларининг бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG