Ссылки доступа

Одамларни васвасага солган "шифобахш сув" жойида нима ўзгарди? Нега одамлар кескин камайган? (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Чеченистон: Ҳуқуқ фаоли Титиев халқаро босим остида озодликка чиқди. Чеченистоннинг Шали туман суди ҳуқуқ фаоли Оюб Титиевни муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Ўтган йил мартида у банг моддаси сақлаганликда айбланиб, 4 йилга қамалганди. Титиевнинг ҳамкасблари ҳукм сиёсий сабабларга кўра чиқарилган, деб ҳисоблашади. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек ва қирғиз расмийлари қўшма виза масаласини муҳокама қилмоқда. Ўзбекистонлик депутатлар Қозоғистон билан жорий этилиши кўзда тутилаётган ягона виза масаласини қирғизистонлик ҳамкасблари билан ҳам муҳокама қилаяптилар. Бу ҳақда икки мамлакат парламентлараро комиссияси мажлисида қатнашиш учун Ўшга келган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг вице-спикери Содиқ Сафоев билдирди. (ўзбек тилида видео)

- Одамларни васвасага солган "шифобахш сув" жойида нима ўзгарди? Нега одамлар кескин камайган? Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган "шифобахш сув" энди бепул эмас. Кириш - 5 мин сўм қилиб қўйилди. Яна қандай ўзгаришлар бор? (ўзбек тилида видео)

- "Бу халқ ëлғон қурбони бўлиб яшаяпти¸ ҳар доим алдашади". Шароити оғирлигини айтган Тошкент тумани Оқтом МФЙ турғунига кўра¸ ҳокимият унга қуруқ ваъда беришдан нарига ўтмаяпти. Шунингдек¸ у яшайдиган маҳаллада ичимлик суви муаммоси ҳам ҳал бўлмаяпти. Маҳалла аҳолиси ичимлик суви учун пул йиғиб берган¸ аммо ҳалигача натижа йўқ. (ўзбек тилида видео)

- OzodTa'sir: Уч ойда Хитойдаги учинчи ўзбек келини ватанга қайтди. Икки ой аввал Озодликка мурожаат қилган андижонлик 25 яшар Шодиёна Давлатова Хитойдан ватанига қайтди. Хитойга келин бўлган Шодёна оилавий зўравонликдан шикоят қилиб, уйига қайтишга ёрдам сўраганди. Яқинда Хитойдаги яна икки ўзбек келини элчихона кўмагида уйига қайтди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонда яна бир бозор ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга "шаҳарнинг барча ўтўчирув имконияти сафарбар этилди". 9 июнь куни тонг соат 2:00 атрофида Марғилон шаҳридаги "Тиризи" бозорида кучли ёнғин содир бўлди. "Бозор ёниб кул бўлди" деб хабар қилди гувоҳлардан бири. (ўзбек тилида видео)

- Ичан-Қалъани бошқа давлатда туриб кўрганмисиз? Энди Ичан-Қалъа мажмуасини 3D кўзойнак орқали кўрса бўлади. Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилган бу лойиҳа илк бор Москвадаги "Манежный" кўрсатма марказида намойиш этилди. (ўзбек тилида видео)

- Қозоғистондаги хусусий университетда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар дипломи Ўзбекистонда тан олинадими? Озодликка мурожаат этган ўнглаб талабалар Қозоғистондаги хусусий университетда ўқиётгани, у ерга ҳужжат қабул қилишда ўзбекистонлик абитуриентларга ёлғон маълумот берилгани ва уларнинг оладиган дипломлари Ўзбекистонда қабул қилинмаслигини айтиб, ўзбек расмийларидан ёрдам сўрамоқда. (ўзбек тилида видео)

- Назарбоевсиз сайлов: Тўқаев ғалабага яқинлашди. Ўнлаб намойишчи қўлга олинди. Қозоғистонда қарийб 30 йилда илк бор Нурсултон Назарбоевнинг номзоди қўйилмаган президент сайлови бўлиб ўтмоқда. 7 номзод президентлик учун курашмоқда. Булардан бири - Тўқаев номзодини Назарбоев раҳбари бўлган партия илгари сурди. (ўзбек тилида видео)

- Ҳайит куни 8 яшар қизчани ўғирлаб кетмоқчи бўлган эркак ушланди. 5 июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида маҳаллий аҳоли педофил дея гумон қилган ўрта яшар эркак Тошлоқ маҳалласида яшовчи 8 яшар қизни олдин алдаб¸ кейин зўрлаб олиб кетишга уринган пайтда қўлга олинди. (ўзбек тилида видео)

- Тошкентда кучли жала ва дўл ёғди. Тошкентда 5 июнь куни кучли ёмғир ва дўл ёғди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабар берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот тарқатгани йўқ. (ўзбек тилида видео)

- "Шаҳар ҳокимияти ëнидаги маҳалламиз чиқиндихонасига мутасаддилар қарамаяпти". Қарши шаҳар Пахтазор 1 маҳалласи турғунининг Озодликка ëзишича, шаҳар ҳокимияти орқасида жойлашган маҳалла чиқиндихонаси анча вақтдан бери тозаланмагани учун сасиб ëтибди. Унга кўра, янги сайланган маҳалла раиси ҳам бу масалага эътибор қаратмаяпти. (ўзбек тилида видео)

- "Замонавий масжидни ишлатишга икки йилдан бери рухсат беришмаяпти". (ўзбек тилида видео)

- OzodLive: Суриядан келтирилган ўзбекистонликлар тақдири нима бўлади? Ҳафтанинг энг муҳим хабарлари OzodLive дастурида. Дастурни ижтимоий тармоқлардаги Озодлик саҳифаларида ҳам жонли эфирда кўришингиз мумкин. (ўзбек тилида видео)

- Тошкентда кучли шамол дарахтларни қулатиб ташлади. (фотогалерея)

- "Намунали уйимиз қурилиши битмасидан тўкилишни бошлади". (ўзбек тилида видео)

- "Сув қувури таъмирланмаса¸ оммавий заҳарланишга олиб келиши мумкин". Пахтачи тумани Бодой МФЙда яшовчи Бердиева Ҳуснободнинг ëзишича¸ Дамхўжа қувуридаги ëриқ туфайли ичимлик суви ифлосланмоқда ва бу аҳоли заҳарланишига олиб келиши мумкин. Ҳуснободга кўра¸ у икки йилдан бери масъул ташкилотларга ëрдам сўраб мурожаат қилиб келади¸ аммо мурожаатлар натижасиз қолмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Кристиан Ласслет: Тошкент ҳокими Ўзбекистонда эксклюзив имтиëз билан ишлаëтган 67 та ширкатга алоқадор! Кристиан Ласслет (Kristian Lasslett) Британиядаги Ulster университетининг криминология бўйича профессори¸ Марказий Осиë ва Европадаги коррупция ва клептократия (юнончадан таржимаси ўғрилар ҳукмронлиги -таҳр.) бўйича китоблар муаллифи. (ўзбек тилида видео)

- OzodLive: “Президент совғаси” деб берилган уйдан чиқарилган андижонлик Хуршида Тиллаева қани? (ўзбек тилида видео)

- Яқин Шарқдан 156 ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди (фотогалерея)

- "Қуролли низолар ҳудудидаги" ўзбекистонлик 156 аёл ва бола қайтарилди. Президент Мирзиёевнинг топшириғи билан 156 ўзбекистонлик "Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан қайтарилди". Ҳозирча уларнинг айнан қайси давлатдан келтирилгани аниқ айтилмади. Озодликда мавжуд маълумотга кўра, Сурия ва Ироқдаги лагер ва қамоқларда яна ўнлаб ўзбекистонлик қолмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Талабар Озодликка мурожаат қилгач муаммолари ҳал бўлганини айтишмоқда. Тошкентдаги фирмалардан алданганига норозилик билдирган Хитойдаги ўзбек талабаларини депорт қилишмоқчи эди. Бироқ, талабар Озодликка мурожаат қилгач муаммолари ҳал бўлганини айтишмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонга бора олмаётган ўзбекистонлик. Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги консуллиги маълумотига кўра, шу йилнинг январ-апрел ойларида 3,5 мингга яқин америкалик электрон виза олиб, Ўзбекистонга борган. Бу ўтган йилгига нисбатан 145 фоиз. Бироқ виза ололмаётганлар ҳам йўқ эмас. Улардан бири асли ўзбекистонлик Исоқжон Зокиров. (ўзбек тилида видео)

XS
SM
MD
LG