Ссылки доступа

Қозоғистонда икки кунлик норозиликлар вақтида 700 киши ушланди, 200га яқини пойтахтдан олиб чиқилди


Қозоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Марат Кожаев баёнот бериб, 9 июнь куни ҳукуматга қарши пойтахтда бўлиб ўтган намойишлар вақтида ушлаган юзлаб кишиларнинг «200га яқини» Оқмола ва Қарағанда вилоятларига олиб чиқилганини маълум қилди.

Кожаевнинг сўзларига қараганда, бу чоралар “қатламлар яратмаслик” мақсадида амалга оширилмоқда.

«Улардан(олиб чиқилганлардан-тар.) айримлари жарима кўринишида, айримлари ҳибсга олиш кўринишида маъмурий жавобгарликка тортилди », — деди Кожаев.

Унинг айтишича, ушланганлар шаҳар суди судьялари томонидан ҳукм қилинган, аммо у ҳукм қилинганлар муддатни қаерда ўташлари юзасидан маълумот бермади. «Суд томонидан белгилаган жазони ўтайдиган жой норматив-ҳуқуқий актлар билан тартибга солинади», – дея баёнот берди Кожаев сешанба куни журналистларга.

Куни кеча ушланганларнинг бир нечтаси Азаттиқ радиосига ўзларини автозакларда шаҳардан ташқарига номаълум томонга олиб кетишаётгани ҳақида хабар берган эди. Ушланганларни пойтахтдан юзлаб километр узоқликда жойлашган шаҳарга олиб кетишаётгани ҳақида душанба куни фаоллар ва адвокатлар маълум қилган эди.

11 июн, сешанба куни Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги баёнот бериб Олмаота ва Нур-Султонда 10 июн куни ҳукуматга қарши намойишлар жойидан “200га яқин киши” олиб келинганини, улардан 150 нафари маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

«Биринчи куни (9 июн – таҳ.) – иккита шаҳарда 500 киши ушланди, улардан 400 нафари жаримага тортилди. Иккинчи куни 200 киши олиб келинди, улардан 150 нафари жавобгарликка тортилди, бу иккита шаҳарда», – деди вазир маслаҳатчиси – ИИВ расмий вакили Нурдилда Ораз сешанба куни журналистларнинг саволларига жавоб берар экан.

9 июнь куни бўлиб ўтган Қозоғистондаги муддатдан аввалги президентлик сайловларига сайлов жараёни қатъиян назоратга олинган бўлишига қарамай, ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ва юзлаб кишиларнинг ушланиши соя солди. Олмаота ва Нур-Султонда ҳибсга олишлар 10 июн куни - сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинганида ҳам давом этди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва гувоҳлар полиция ходимларининг ушланганларга шафқатсиз муносабатда бўлганини айтишмоқда. Ҳибсга олишлар Чимкент ва Оқтобеда ҳам бўлди.

Куни кеча президент Қасим-Жомарт Тоқаев МСКнинг ўз ғалабаси ҳақидаги баёнотидан кейин полицияни олқишлади ва норозилик намойишида иштирок этганларни ушлаш “зарурат” эканлигини қайд қилди.

Қозоғистон Конституциясига кўра, фуқаролар тинч норозилик намойишини, демонстрация ўтказишлари, юриш ва пикет уюштиришлари мумкин. Шу билан бирга мамлакатда бу ҳуқуқларни чекловчи ва фуқаролар тинч йиғилиш, митинг, юриш, пикет ва намойиш ўтказишлари учун ижроия ҳокимиятдан рухсат олишларини юкловчи қонун ҳам бор.

XS
SM
MD
LG