Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қозоғистон президентлик сайловида полиция ҳатти-ҳаракатларига баҳо берилишини талаб қилмоқда


Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар Қозоғистонда инсон ҳуқуқларининг оммавий тарзда бузилиши, жумладан тинч намойиш, митинг, йиғилиш ва пикетлар ўтказиш ҳуқуқлари бузилишига қарши кесин норозилик билдирди.

Инсон ҳуқуқлари ва қонунларга риоя этиш бўйича Қозоғистон ҳалқаро бюроси ва “Инсон ҳуқуқлари Хартияси” жамоатчилик жамғармаси биргаликда мурожаат билан чиқди. Мурожаатда 9-10 июнь кунлари тинч норозилик акциялари вақтида фуқороларни оммавий тарзда ушлаган полициянинг ҳатти ҳаракатлари таҳлил қилиниб, хуқуқий баҳо берилиши учун фуқоролик жамияти вакилларидан иборат мустақил комиссия тузиш таклифи берилган.

Бош прокурор, президент ҳузуридаги инсон хуқуқлари бўйича комиссия раиси ва Қозоғистон омбудсманига йўлланган мурожаатда хуқуқ ҳимоячилари ИИВ томонидан ушлаганлар сони ҳақида берилган рақамлар “анча камайтириб кўрсатилгани”ни таъкидлашган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига қараганда, 9 июн куни Олмаотада полиция «бирор бир қонуний сабаб ва асосларсиз” камида 360 нафар одамларни ушлаган ҳамда полициянинг туман бўлимлари ва шаҳар полиция департаментига олиб борган. Шунингдек таъкидланишича, «ўнлаб, агар юзлаб бўлмаса, кишилар вақтинчалик сақлаш изоляторлари ва бошқа сақлаш жойларига йўналтирилган, чунки амалдаги маъмурий ҳибсда сақлашга мўлжалланган махсус қабулхонаар шунча одамни қабул қила олмаган».

Мурожаат муаллифлари - “Инсон хуқуқлари бўйича Хартия” жамғармаси ижроия директориЖемис Турмагамбетова ва Инсон хуқуқлари ва қонунларга риоя этиш бўйича Қозоғистон ҳалқаро бюроси директори Евгений Жовтиснинг баёнот беришларича,
ҳибсга олишлар “вазиятдан келиб чиқмаган ҳолда зулм билан” амалга оширилди. Мурожаат муаллифлари мавжуд маълумотларга таянганликларини айтишади, унга кўра, 10 июнга ўтар кечаси ва эрталаб полициянинг турли бўлимларида судья ва прокурор иштирокида адвокатларнинг иштирокисиз ёпиқ суд жараёнлари бўлиб ўтган.

Хуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига қараганда, одамларни “полиция бўлимида сув ва овақатсиз 10 соат ва ундан кўп вақтда ушлаб туришган, бу борада қариндошларига хабар беришмаган, мана шу ҳолатнинг ўзиёқ уларга зулм кўрсатилганини англатади”. «Деярли барча полиция бўлимларида уларга адвокатлар киритилмади, ички ишлар идоралари ушланганлар ҳақида бирор бир маълумот беришмади, улар ҳақида қариндошларини хабардор қилишмади, полиция бўлимлари олдида тўпланганларга суд қарорлари ҳақида ва маъмурий ҳибсга олинганларнинг қаерда ушлаб турилгани ҳақида маълумот беришмади», дея таъкидлашди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Хуқуқ ҳимоячилари адвокатларни ушланганлар ҳузурига киритмаганлар жавобгарликка тортилишини: ушланган ва ҳибсга олинганлар рўйхати эълон қилиниши ва уларнинг қаердалиги ҳақида маълумот берилишини талаб қилдилар.

Қозоғистонда 9 июн куни бўлиб ўтган муддатдан аввалги президентлик сайловолари вақтида пойтахт ва Олмаотада хукуматга қарши ўтказилган тинч намойишларнинг юзлаб иштирокчилари ушланди. Ушлашлар 10 июнь куни сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинган кунда ҳам давом этди. Норозилик акцияларининг иштирокчилари ўша куни МСК томонидан эълон қилинган натижаларгарози эмасликларини билдиришди.

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Кожаев Марказий Сайлов комиссиясида 9 июнь куни бўлиб ўтган брифингда баёнот бериб, пойтахт ва Олмаотада бўлиб ўтган норозилик акцияси вақтида “500га яқин киши” ушланганини айтди. 10 июн куни Олмаота ва Нур-Султанда, ИИВ маълумотига кўра, аксилхукумат намойишлари жойидан полицияга “200 га яқин киши” олиб келинган.

МСК томонидан сайловларнинг ғолиби дея эълон қилинган амалдаги президент Қасым-Жомарт Токаев пойтахтда бўлиб ўтган брифингда ушланишлар “зарурат” эканлигини айтди. У шунингдек, фуқоролар “ўзларини номуносиб тутганликларини, полиция ходимларига иғвогарлик қилганини”, куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар “имкон қадар босиқ бўлганини” ва “хизматни юксак даражада бажарганлик”ларини таъкидлаб ўтди.

XS
SM
MD
LG