Ссылки доступа

Ўзбекистон қийматидан қатъий назар заргарлик буюмларининг олиб чиқиб кетилишидаги барча тўсиқларни олиб ташлади


Ўзбекистон 1 июлдан бошлаб қиймати 5 минг доллардан ошиб кетадиган заргарлик буюмларининг олиб чиқиб кетилиши бўйича янги қоидаларни жорий қилади.

Эндиликда нархи қиммат бўлган заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқишда мураккабликлар туғдираётган барча тўсиқлар ва чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга«Ўзбекзаргарсаноати» Ассоциацияси раисининг ўринбосари Нодир Мираҳмедов маълум қилди.

“Бу масалада айтиш керакки, оддий ва арзон заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишда чекловлар йўқ эди. Илгари қиймати 5 минг АҚШ долларидан юқори бўлган тайёр заргарлик буюмларини олиб чиқиш учун божхонанинг махсус декларациясини тўлдириш талаб этилар, бунга 2 кунгача вақт кетарди. Устига-устак, божхона тўлови ҳам тўланарди. Ҳозир эса фақатгина йўловчи декларацияси тўлдирилиши белгиланган ва бу товарни олиб чиқиб кетиш учун ҳеч қандай тўсиқларни пайдо қилмайди”, ─ дейди “Ўзбекзаргарсаноати” раис ўринбосари.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, Самарқанд ва Бухорога ташриф буюрган хорижлик сайёҳларга ҳунармандлар томонидан тайёрланган заргарлик буюмлари ёқиб қолади, аммо улар буюмларни расмийлаштириш учун икки кун кутишини билганларидан сўнг харид қилишдан воз кечишарди.

«Энди эса Ўзбекистондан қиймати 5 минг доллардан юқори бўлган қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган ҳар бир жисмоний шахс шунчаки йўловчилар декларациясини тўлдиришининг ўзи кияфоя қилади. Бунинг учун атиги икки дақиқа сарфланади. Эндиликда буюмнинг қайматидан қатьий назар олиб чиқиб кетилишида чекловлар бўлмайди. Йўловчилар декларация – бу шунчаки статистика, бу хорижга шу турдаги маҳсулотнинг экспорт ҳажмини билиш учун керак, чунки бу ҳам бевосита экспорт ҳисобланади. Умуман олганда бу мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар учун яратиб берилган катта қадамдир», – деди раис ўринбосари.

1 июлдан бошлаб заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш борасида лицензияга эгамамлакат ишлаб чиқарувчиларига ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари намунасидаги белгини мустақил равишда пробалаш ва уларни босиш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш борасида лицензияга эга хусусий тадбиркорлар ўзларининг маҳсулотларини мустақил равишда сотиш, шунингденк аҳолидан қимматбаҳо метал, қимматбаҳо тошлар ва маҳсулотларни сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

XS
SM
MD
LG