Ссылки доступа

Мактаб формаси мажбурий бўлиши тўғрисидаги қарордан вақтинча воз кечилди


Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2019-2020 ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмаслигини маълум қилди. У бу ҳақда Daryo нашрига берган интервьюсида гапирди.

Вазирга кўра, 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар учун мактаб формасини тикиш жуда катта ҳажмдаги ресурсларни талаб қилади. Мамлакат тўқимачилик саноати айни пайтда бу вазифанинг уддасидан чиқа олмаслиги мумкин.

Ҳудди шунга ўхшаш фикрни май ойининг охирида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари, президентнинг қизи Саида Мирзиёева ўзининг Facebook саҳифасида билдирган эди.

Ундан аввалроқ эса Халқ таълими вазирлиги 2019−2020 ўқув йилидан бошлаб мамлакатда ягона мактаб формаси жорий этилганини ота -оналарга эслатганди. Ягона мактаб формаси тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 15 августида қабул қилинган эди.

Ягона мактаб формаси тўғрисидаги таклифни 2017 йил августида президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди.

XS
SM
MD
LG