Ссылки доступа

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон президенти лавозимига киришди


Избранный президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев

Қозоғистоннинг сайланган президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун қасамёд қабул қилди ва расман давлат раҳбари лавозимини бажара бошлади.

Расмий маълумотларга қараганда, 9 июнда бўлиб ўтган муддатдан аввалги - 77 фоиз сайловчи иштирок этган, президентлик сайловларида Тоқаев салкам 71 фоиз овоз олди.

Тоқаев мамлакат президенти сифатида иккинчи марта қасамёд қабул қилди. Унинг биринчи инаугурация маросими 20 март куни — мамлакатни салкам 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбаевнинг истеъфога чиққани ва шу билан бирга мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолганидан сўнг бўлиб ўтган эди. Ўша куни президент лавозимига киришганТоқаевнинг таклифига кўра, парламент сенати спикери этиб Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбаева сайланди.

Куни кеча Токаев овоз бериш жараёнларидан сўнг ўзининг илк матбуот анжуманини ўтказди, у сўзида ўзини ўтиш даври президенти эмас “тўлақонли” президент эканлигига урғу берди. У Қозоғистонга нисбатан ишлатилаётган “хокимият транзити” атамасига барҳам бериш кераклигига чақирди.

Ички сиёсатда қўйиладиган қадамларга тўхталиб ўтган Тоқаев ўзининг ўтмишдоши томонидан илгари сурилган стратегияни ҳаётга татбиқ этиш ниятида эканлигини айтди ва шу билан бирга ташқи ва ички сиёсатда президентнинг ролини сусайтирмасликка ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, сиёсат ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва инвестициялари ҳимоя қилишга, “ўрта синфни шакллантиришга” қаратилади. “Фуқоролик жамияти ривожланишишга алоҳида эътибор қаратилишига” ваъда берган Тоқаевмахсус орган -Жамоат Ишончи Миллий Кенгаши тузилишини эълон қилди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти миссияси кузатувчилари Қозоғистондаги президентлик сайловлари асосий эркинлик ва демократик стандартлар бузилган ҳолда ўтганини таъкидлашар экан, бу овозларни ҳисоблашнинг хаққонийлигини шубҳа остига қўйиши борасида баёнот бердилар. Айрим кузатувчилар эса сайловлар кунибўлиб ўтган норозилик акциясининг 500га яқин иштирокчиси ва журналистлар ушланганини айтишди.

Қозоғистондаги митинглар "Тоқаев –менинг президентим эмас" шиори остида ўтмоқда. Иштирокчиларнинг фикрича, сайловлар адолатли ва ҳаққоний бўлмаган. Полиция норозилик иштирокчиларидан 700 кишини ушлади, уларнинг 550 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.

XS
SM
MD
LG