14-15 июн кунлари бўлиб ўтадиган саммит кунлари хавфсизлик нуқтаи назаридан асосий савдо нуқталари ва бозорлар беркитилади.
“Садбарг” савдо мажмуасида савдо қиладиган Далернинг айтишича, шу кунлари ишга чиқмаслик борасида огоҳлантириш олган. «Бизга пойтахтга юқори лавозимли меҳмонлар, бир нечта мамлакат президенти келишини, шу сабабли савдо нуқталари беркитилишини айтишди».
Айни шу кунларда имтиҳонлар туфайли қайнаётган ўқув муассасалари ҳам икки кунга беркитилади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари минтақаларда истиқомат қилаётган аҳолига мурожаат қилиб зарурат бўлмаса саммит кунлари пойтахтга келимасликларини тавсия қилди. Душанбе шаҳар ИИББ расмий хабар тарқатиб шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити кунлари Душанбенинг асосий йўллари ва Душанбе-Хўжанд йўлининг Варзоб дарасига бориш қисми беркитилишини маълум қилди.
Ҳукумат пойтахт аҳолисига мурожаат қилиб икки кун мобайнида шахсий автомобиллардан фойдаланмасликка ва жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди. Бу каби хавфсизлик чоралари душанбеликларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Пойтахтнинг Исмоил Сомони туманида яшовчи Дўстмуҳаммад Хўжаев саммит кунлари одамлар ишга етиб олишлари учун айланма йўллар очиқ бўлишига умид қилаётганини айтади.