Ссылки доступа

Ўшда казинода миллион ютқазган фуқаро ўз жонига қасд қилди (видео)


Иллюстративное фото.

Бир ой муқаддам Ўшнинг DeLuxe меҳмонхонасидаги казино ҳақида маълумот берган ва кўп пулларни ютқазиб қўйган Темурлан Алиев ўз жонига қасд қилди.

Қариндошлари уни 2 июн куни ўз уйидаги ошхонадан осилган ҳолда топишди, сиртмоқдан олиб Ўш шаҳар шифохонасига олиб боришди. У бир ҳафтага яқин комада бўлди ва ўзига келмай 8 июн куни вафот этди.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқовнинг хабар қилишича, Алиевнинг ўз жонига қасд қилиши унинг казино ҳақидаги аризасига тиркаб қўйилади: «Мазкур факт Ўш шаҳар ИИБда ўз жонига қасд сифатида рўйхатга олинди. Аммо менинг фикримча, ўз жонига қасд қилиш иши ва унинг аввал ёзган аризаси билан боғлиқ иш бирлаштирилиши керак».

Темурлан Алиевнинг рафиқаси бева ва икки нафар вояга етмаган қизи етим қолди. Қариндошларининг сўзларига қараганда, сўнги кунлада у деярли уйдан кўчага чиқмаган эди. «У очилганидан кейин уйдан ташқарига чиқмай қўйди, - дейди ўз номини ошкор қилишни истамаган унинг яқин қариндошларидан бири. – Кўчага мутлоқо чиқмай қўйди. Балки уялгандир? Балки кимдир уни қўрқитгандир? Буни биз билмаймиз. Унга масжидга бор, намоз ўқи дея маслаҳат бердик. У рози бўларди, аммо ҳеч қаерга бормасди».

Темурланнинг отаси Раҳман Алиев ўғлини сўнги йўлга кузатиб қўйди. Унинг айтишича, мамлакатда казинолар беркитилиши йўлида охиргача курашади: «Қирғизистонда қимор ўйинлари тақиқланган. Аммо улар қандай қилиб бемалол очиқчасига фаолият юритмоқда? Мана шуни тушунмайман. Агар ўлиб қолмасам умримнинг охиргача бу иллатга қарши курашаман. Керак бўлса Сооронбай Жээнбековгача бораман. Мен 60га кирган қарияман. Агар Худо у дунёга олиб кетса нима ҳам қилардим …».

Бир ой муқаддам Раҳман Алиев ўғли томонидан ютқазилган пулнинг умумий қиймати 6,5 млн сом (93 минг доллардан кўп)га етганини ва уйда нон ва чойга ҳам пул қолмаганини айтган эди. «Уч йил мобайнида ўғлим уч хонали уйни ва олтита машинани ютқазди. Россияда ишлаётган кичик ўғлимнинг топган пуллари ҳам ўша ёққа кетди. Биз топган пулларнинг ҳаммаси казинога кетади. Мен рафиқам билан пенсионерлармиз. Сўнги бор у ижарага олган ва шу тариқа пул топаётган «Портер» машинасини ютқазди. Энди биз бу ютқазишларга қандай товон тўлашни билмаймиз».

Темурлан Алиев ҳаётлик чоғидаёқЎшдаги DeLuxe меҳмонхонасидаги дам олиш зонаси казинога айланганини очиқчасига айтган эди: «Биз у ерга борамиз. Одамлар кўп. Бир вақтнинг ўзида 20-25 кишини кўриш мумкин. Қолганлар навбат кутади. Кирар экансиз 2,5, 10 минг сом олиб киришингиз лозим. Бу ҳақиқий казино».

Темурланнинг мана шу кўрсатмасига асосан Ўш шаҳар ИИБ мазкур кўнгил очар клубга нисбатан жиноий иш очган эди. Аммо шу кунга қадар милиция бу муассасага қарши бирор бир чора кўрмади. «Бундан аввал DeLuxe клубига нисбатан учта жиноий иш очилган эди, - дейди Замир Сидиқов. – Аммо ҳар уч ҳодисада экспертлар “қимор ўйинлари учун жиҳозлар аломатлари йўқ” деган хулоса бердилар». Мана шу хулосаларга кўра жиноий ишлар ёпилган. Бу хулосалар милициянинг қўлини боғлаб қўйди. DeLuxe меҳмонхонасидаги кўнгил очар муассасига қарши охирги ариза муносабати билан яна жиноий иш очилди. Олинган аппаратлар экспертизага юбрилди. Хулосаларни кутаяпмиз».

XS
SM
MD
LG