Ссылки доступа

Ўзбекистон Россиядан мигрантларни рўйхатга олиш муддати узайтирилишини сўрамоқда


Ўзбекистон ўз фуқароларининг Россияда рўйхатга олиш муддатини икки баробар - етти кундан 15 кунгача узайтиришни сўрамоқда. Бу масала меҳнат миграциясини ривожлантириш масаласи бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг Красноярскда бўлиб ўтган мажлисида муҳокама қилинди, дея хабар беради РИА Новости.

Ўзбекистон муассасининг хабар қилишича, бу каби регистрация даври Тожикистон фуқароларига нисбатан амал қилмоқда.

«РФда иш билан шуғулланиш вақтида яшаш ва мослашув шароитларини яхшилаш мақсадида бу чора бизнинг фуқаролар учун ҳам жорий қилинса мақсадга мувоффиқ бўларди. Ишчи гуруҳ ўзбек томоннинг Ўзбекистон фуқароларини келиши билан рўйхатга олинмасдан Россия ҳудудларида бўлиш муддатини етти кундан 15 кунгача узайтириш борасидаги таклифини ахборот учун қабул қилди», – дея таъкидлади Меҳнат ва Бандлик вазирлиги вакили.

Вазирлик вакиллари шунингдек, ўзбек томони Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат мигрантларининг саломатлиги масаласидаги тиббий хулосаларни тан олиш борасидаги ҳукуматлараро Келишув лойиҳасни тақдим этганини ҳам билдирди.

Россия ички ишлар вазирлиги маълумотларига қараганда, РФга пул топиш мақсадида келадиган мигрантларнинг ўндан бирини ўзбек мигрантлари ташкил қилади – бу 1 миллионга яқин кишидир.

XS
SM
MD
LG