Ссылки доступа

Туркманистондаги "Coca-Cola" заводи ишламаяпти, ходимларга маош тўланмаяпти


Туркманистонда "Coca-Cola" маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган завод ҳамон ишламаяпти. Азатлиқ мухбирларининг хабарларига кўра, "Coca-Cola Türkmenistan" корхонаси ходимларига маош тўланмаяпти.

"Шўъба компаниясининг жиддий даъвоси туфайли корхона тугатилмаслигини ҳамма билиб турибди", - дея таъкидлайди Азатлиқ мухбири.

Азатлиқ таҳририяти "Coca-Cola Turkmenistan"нинг эгаси бўлмиш Туркиянинг "Coca-Cola İçecek" компанияси ваколатхонасидан изох олишга уринди.

"Coca-Cola Türkmenistan" компанияси 2017 йил декабрида Туркманистонда ишлаб чиқаришни тўхтатди. Ўз номини ошкор қилишни истамаганлар билан суҳбатлашган Азатлиқ манбаларининг хабар қилишича, ўшанда "Coca-Cola Türkmenistan" ишлаб чиқаришни тўхтатиш билан бир қаторда бевосита ишлаб чиқаришда ишлаётган ходимларнинг айримларини ишдан бўшатди.

Туркиянинг "Coca-Cola İçecek" компаниясининг вакили Александра Аккирман Азатлиқ билан 5 декабр куни бўлиб ўтган суҳбатда Туркманистондаги компания мамлакатда валюта конвертациясидаги қийинчиликлар туфайли, айни шу сабаб билан "Coca-cola" ичимлиги ишлаб чиқарилмаётгани боис айрим муаммоларни бошдан кечираётганини айтди. Аммо компания вакили ўшанда гап компаниянинг иши тўлалигича тўхтатилиши ҳақида бормаёганини таъкидлаган эди.

2019 йилнинг февралида Ашхободда Туркманистондаги "Coca-cola" ваколатхонаси раҳбари Гектуг Гёзиток вафот этди. Азатлиқ маълумотига кўра, 50 ёшли Туркия фуқароси ўз жонига қасд қилган. Айрим маълумотларга қараганда, "Coca-cola"нинг Туркманистондаги ваколатхонаси рахбарининг бу мамлакатда компания фаолияти билан боғлиқ молиявий муаммолари пайдо бўлган.

XS
SM
MD
LG