Ссылки доступа

Исроил бош вазирининг рафиқаси қимматбахо тушлик учун сарфланган пулларни хазинага қайтаради


Сара Нетяньяху

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг рафиқаси Сара Нетаньяху қимматбахо таом буюртма қилгани боис давлатга 55 минг шекел (14 минг евро) тўлайди. Бош прокуратура ва Нетаньяху хоним ўртасидаги қарорга 12 июн, чоршанба куни эришилди. Шартномани суд тасдиқлаши керак.

Айблов хулосасида таъкидланишича, 2010 йилдан 2013 йиллар оралиғида Нетаньяху хоним Бош вазир қароргоҳида ошпаз бўлишига қарамай уйга ресторанлардан 175 минг шекел (43 минг еврога яқин) қийматга эга таомлар буюртма берган. Хизматлар давлат бюджетидан тўланган.

Прокурорларнинг фикрича, бош вазирнинг рафиқаси таомларни буюртма қилаётганида бош вазир маъмурияти ходимларининг бехабарлигидан фойдаланган. Сара Нетаньяху ўзининг айбсизлигини айтар экан, таомларни ўз ихтиёрига зид равишда учинчи шахслар буюртма қилгани айтмоқда.

XS
SM
MD
LG