Ссылки доступа

БМТ Қозоғистонни инсон ҳуқуқлари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга чақирди


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси 9-10 июнь кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтган тинч намойишлар вақтида оммавий ушлашлар ва ҳибсга олишлардан ўз ҳавотирини билдирди ва мамлакат ҳукуматини инсон ҳуқуқлари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга чақирди.

«9 июнда бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва ундан кейинги тинч намойишлар вақтида намойишчилар, фаоллар ва журналистларга нисбатан Қозоғистон расмийларининг ҳатти-ҳаракатлари чуқур афсусларга сабаб бўлмоқда, – дейилади БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё идорасининг раҳбари Ришард Коменданинг 12 июн кунги баёнотида. – Фикрларни эркин билдириш ва тинч намойишлар муваффақиятли ва динамик жамиятнинг қурилиш блоклари ҳисобланади. Зарурат туғилмаганда ва асоссиз уларни чеклашга бўлган ҳар қандай уриниш барқарорлик ва ижтимоий бирдамликка хатар туғдиради».

БМТ бошқармасининг таъкидлашича, 9 ва10 июн кунлари турли мустақил манбалар камида 1 000 киши Нур-Султон, Олмаота ва Чимкентда ушланганини, ҳатто журналистларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар акс этганини маълум қилдилар.

Бошқарманинг баёнотига қараганда, расмийлар “рухсат берилмаган митингда иштирок этган” 550 кишигагина нисбатан маъмурий жазо қўлланилганини тасдиқлашди. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Бошқармаси шунингдек, “полиция идораларида тунда ва кўп ҳолларда адвокатларнинг иштирокисиз бўлиб ўтган тезлаштирилган кўплаб суд жараёнларидан” ҳам хабардор қилинганликларини маълум қилди.

Бошқарма “тинч ва қонуний асосда сиёсий қарашлар ва норозиликлар”ни бидирганликлари учун “кенг қамровли” ҳибсга олишлар ва суднинг айблов қарорлари бўйича ўзининг ташвишга тушаётганини билдирди. «Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро қонунлар олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларга зиддир. Мен Қозоғистонни ўз зиммасига олган тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва ҳурмат қилиш, фуқароларни сиёсий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлаш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга чақираман», – дея баёнот берди Коменда.

Қозоғистон Бош прокуратурасининг 13 июн куни хабар беришича, Олмаота ва Нур-Султондаги ноқонуний митингларда иштирок этгани учун суд 957 кишига маъмурий жазо тайинлади, шундан 670 нафари 6 кундан 15 кунгача қамалди, 115 нафари жаримага тортилди.

Бундан аввалроқ 11 июнь куни Ички ишлар вазирлиги 9 ва 10 июн кунлари камида 700 киши ушланганини маълум қилди. Қозоғистон ҳуқуқ химоячилари бу рақамлапр камайтириб кўрсатилганини айтишмоқда, ҳамда полициянинг ҳатти ҳаракатлари юзасидан мустақил тергов ўтказилишини талаб қилмоқда, уларнинг баёнотига қараганда хуқуқ тартибот идораларининг ходимлари “юзага келган вазиятга нисбатан шафқатсизларча ҳаракат қилишган”.

9 ва 10 июн кунлари, муддатдан аввалги президент сайлови ўтган куни ва эртасига Олмаота ва Нур-Султонда, шунингдек Чимкент ва Оқтобеда аксилҳукумат митинглар бўлиб унинг иштирокчилари президентлик сайловларини бойкот қилишга чақирдилар, уларнинг фикрича сайловлар ҳалол ва эркин бўлмаган.

Расмий маълумотларга қараганда, 12 июнь куни Қозоғистон президенти лавозимига киришган Қасим-Жомарт Тоқаев 9 июнда бўлиб ўтган муддатдан аввалги — 77 фоиз сайловчи иштирок этган, президентлик сайловларида салкам 71 фоиз овоз олди. Ғарб кузатувчиларининг фикрича, сайловларда оммавий равишда қоида бузилишлари қайд қилинган ва норозилик намойишига чиққанларни ушланиши кўнгилни ранжитган.

XS
SM
MD
LG