Ссылки доступа

Тожикистон ва Хитой ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 18 та ҳужжатни имзолади (видео)


Душанбеда бўлиб ўтган Тожикистон ва Хитой раҳбарларининг музокаралари якунида ҳамкорлик, жумладан инвестиция, қишлоқ хўжалиги, терроризмга қарши кураш ва янги қўшма тадбирларга бағишланган 18та ҳужжат имзоланди.

Хитой раиси Си Цзиньпин ўзининг туғилган куни санаси -15 июнь куни Тожикистонда давлат ташрифи билан бўлди. Бу унинг сўнгги беш йилда шу даражадаги Душанбега иккинчи ташрифидир. 15 июнь куни Хитой етакчиси 66 ёшга тўлди.

Хитой Тожикистон иқтисодиётига инвестиция киритувчи асосий давлатлардан бири ҳисобланади, ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 1,5 млрд доллардан ошиб кетди. Тожикистон ташқи қарзининг асосий қиси Хитой ҳиссасига тўғри келади. Шу вазият, танқидчиларнинг айтишларича, Хитойнинг инвестицион фаоллиги келажакда Тожикистоннинг жаҳондаги йирик иқтисодиётига қарам қилиб қўяди. Аммо ҳукумат расмийларининг таъкидлашларича, давлат кредитларни жалб қилиш масаласида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга қодир ва келажакда ташқи қарзларни қайтара олади.

15 июнь, шанба куни ҳар икки давлат раҳбари Тожикистон пойтахти марказида мамлакат парламентининг қиймати 1,5 млрд юанга тенг бўлган янги биносини қуриш тўғрисидаги лойиҳани имзоладилар.

Тожикистон президети Эмомали Раҳмоннинг шанба куни кечқурун журналистларга айтишича, иқтисодий соҳадаги ҳамкорликдан ташқари, “учта ёвуз куч -терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши, шунингдек трансмиллий уюшган жиноятчиликка, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига ва кибержиноятчиликка қарши курашга қаратилган Битимлар” имзоланди.

Эмомали Раҳмон ХХР раисини Биринчи даражали “Зарринтодж” ордени билан мукофотлади.

Си Цзиньпиннинг давлат ташрфи Осиё мамлакатлари раҳбарларининг Душанбедаги мажлисидан кейин бошланди. Бу саммитда қилган чиқишида Цзинпинь Осиёда ўзаро ҳурмат, ўзаро ишонч, барқарорлик ва хавфсизлик, тараққиёт ва фаровонлик, ччиқлик, ҳамкарлик ва инновацияларни ўзида акс эттирган очиқлик ва бағрикенгликка чақирди.

Таджикистан и Китай подписали 18 документов о сотрудничестве
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:34 0:00

Хитой Тожикистонинг стратегик ҳамкорларидан бири ҳисобланади ва уч йил аввал томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси 2020 йилга бориб 3 миллиард долларгача етиши борасида келишувга эришган эдилар.

Расмий маълумотларга қараганда, Хитойнинг300 дан ортиқ фирма ва ташкилотлари Тожикистон иқтисодиётига, биринчи навбатда фойдали қазилмаларни, масалан олтин ва кўмир қазиб олишни ўзлаштириш, кимё саноати, цемент ишлаб чиқариш, электроэнгергия, қишлоқ хўжалик, тўқимачилик ва бошқа соҳаларига инвестиция киритган.

XS
SM
MD
LG