Ссылки доступа

Анталияда аварияга учраган туристларнинг бир нафари ўзбекистонлик


Туркиянинг Анталия вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлардан фақат бир нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

«Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси ходисада Ўзбекистон фуқароси И.Л., енгил жароҳат олганини маълум қилди. У тегишли тиббий кўрикдан ўтказилиб, касалхонага ётқизишга муҳтож эмас, деб топилди», дейилади расмий маълумотда.

14 июнь куни Анталияда туристларга хизмат кўрсатаётган автобус қарама-қарши келаётган машина билан тўқнашиб кетган эди. Оқибатда жами 11 киши жабрланган, улардан 7 нафари ўзбекистонлик ва россиялик сайёҳ экани хабар қилинганди.

Habertürk телеканалининг билдиришича, жароҳатланган сайёҳларнинг бир қисми оғир аҳволда.

XS
SM
MD
LG