Ссылки доступа

"Мактабимизнинг иситиш ва электр тизими бутунлай яроқсиз¸ ошхона умуман йўқ" (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- "Мактабимизнинг иситиш ва электр тизими бутунлай яроқсиз¸ ошхона умуман йўқ". Чироқчи тумани Уймовут қишлоғидан мурожаат қилган турғуннинг ëзишича¸ қишлоқдаги 159 мактабда иситиш ва электр тизими абгор¸ ошхона ва спорт зал эса умуман йўқ. Унга кўра¸ туман ҳокими ва ХТБ масъуллари муаммоларга эътибор қаратмаяпти. (ўзбек тилида видео)

- Президент Мирзиёевнинг давлат маслаҳатчиси гуманитар ёрдамни қандай ишлатмоқда? Ўзбекистонга берилган гуманитар ёрдам мажбурий меҳнат учун фойдаланилаётгани иддао қилинди. (ўзбек тилида видео)

- Опа-сингил қизчалар касал онасини даволатиш учун тиланчилик қилиб, пул йиғаяпти (видео)

- Қирғизистон: Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида қатнашмоқда. Қирғизистон пойтахтида 14 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг XIX саммити иш бошлади. Унда иштирок этиш учун Қозоғистон, Россия, Хитой, Тожикистон, Покистон ва Ҳиндистон лидерларидан ташқари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Бишкекка келган. (ўзбек тилида видео)

- Тез ëрдам келмай, бозорда инсультга учраган аëл ўлди. Гувоҳлар ҳақиқат қарор топишини сўрамоқда. 8 июнь куни эрталаб соат 10 ларда пойтахтдаги Фарҳод бозорининг кийим-кечак растасидан ўтиб кетаëтган кекса аëл йиқилиб тушган ва буни кўрганлар дарҳол 103 рақами орқали "Тез ëрдам" чақирган. Бироқ, тез тиббий ёрдам бригадаси келмагани сабабли аёл вафот этгани иддао қилинмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Андижон шаҳрининг Пушкин кўчасида уйларни бузиш ишлари бошланди. Андижон шаҳар Пушкин кўчасида яшовчи турғуннинг Озодликка ëзишича¸ 12 июн куни ҳокимиятдан одамлар келиб уйларни бузиш ишларини бошлаган. (ўзбек тилида видео)

- Муҳожирлар ўз ғалабасини Пахтакор-79га бағишлади. Шу йилнинг 13 апрелидан 8 июнигача Москва диаспоралари, бирликлари ва миллий-маданий автономиялари ўртасидаги миллатлараро футбол чемпионати бўлиб ўтди. Ғолиблик чемпионатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган “Пахтакор-79” жамоасига насиб этди. (ўзбек тилида видео)

- Фермер: Президентимиз нима деяптию маҳаллий мансабдорлар нима қилаяпти ҳайронман. Олтинкўл туманидаги Миришкор ғаллакор фермер хўжалиги раҳбарининг айтишича¸ пишиб етилган буғдойни ўришга келган комбaйн туман ҳокими муовини буйруғи билан буғдойни ўрмасдан бошқа жойга олиб кетилган. Раҳбарга кўра¸ худди шундай ҳолат ўтган йили ҳам бўлган. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонда вазир ва оддий фуқаро бирга яшай оладими? Президент Мирзиёев амалдорларга "пастга тушиб, халқ орасида уларнинг дарди билан яшашни" буюрган. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов оддий аҳоли яшайдиган маҳаллада истиқомат қилади. Бироқ вазир ва оддий аҳолининг яшаш шароитлари қанчалар фарқ қилади? (ўзбек тилида видео)

- "Термитлар уйларимиз¸ ҳатто кийим-кечакларимизни еб битирмоқда". Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Қизил қиёқ маҳалласи аҳли номидан мактуб йўллаган турғунга кўра¸ уларнинг маҳалласини эгаллаган термит жиҳозлар, ёғочдан ясалган буюмлар, ҳатто парда ва кийимларгача еб битиряпти. Масъуллар уларнинг уйларини дорилатган¸ аммо дорилар умуман таъсир қилмаган. (ўзбек тилида видео)

- Таниқли имом Обид Назаровнинг қайиноғаси 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиқди. Конституцион тизимига тажовузда айбланиб, 2009 йилда 10 йилга қамалган масжид мутаваллиси, наманганлик 64 яшар Абдурауф Насриддинов 10 июнь куни қамоқдан чиқди. У Ўзбекистонда “Ваҳҳобийлик” радикал диний оқими етакчиси сифатида айбланган таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг қайиноғасидир. (ўзбек тилида видео)

- Тошкент тимсоли бўлган фонтан Жаҳонгир Ортиқхўжаев буйруғи билан бузилди. Ҳокимлик буни "таъмир" деб атади. Тошкентнинг Мустақиллик майдонидаги горизонтал фаввора 10 июнь куни бузиб ташланди. Тошкент тимсоли сифатида 52 йилдан бери ишлаб турган фонтанни бузишда бевосита қатнашган мутасаддилардан бири унинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев буйруғи билан бузилганини билдирди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек ва қирғиз расмийлари қўшма виза масаласини муҳокама қилмоқда. Ўзбекистонлик депутатлар Қозоғистон билан жорий этилиши кўзда тутилаётган ягона виза масаласини қирғизистонлик ҳамкасблари билан ҳам муҳокама қилаяптилар. Бу ҳақда икки мамлакат парламентлараро комиссияси мажлисида қатнашиш учун Ўшга келган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг вице-спикери Содиқ Сафоев билдирди. (ўзбек тилида видео)

- Одамларни васвасага солган "шифобахш сув" жойида нима ўзгарди? Нега одамлар кескин камайган? Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган "шифобахш сув" энди бепул эмас. Кириш - 5 мин сўм қилиб қўйилди. Яна қандай ўзгаришлар бор? (ўзбек тилида видео)

- "Бу халқ ëлғон қурбони бўлиб яшаяпти¸ ҳар доим алдашади". Шароити оғирлигини айтган Тошкент тумани Оқтом МФЙ турғунига кўра¸ ҳокимият унга қуруқ ваъда беришдан нарига ўтмаяпти. Шунингдек¸ у яшайдиган маҳаллада ичимлик суви муаммоси ҳам ҳал бўлмаяпти. Маҳалла аҳолиси ичимлик суви учун пул йиғиб берган¸ аммо ҳалигача натижа йўқ. (ўзбек тилида видео)

- OzodTa'sir: Уч ойда Хитойдаги учинчи ўзбек келини ватанга қайтди. Икки ой аввал Озодликка мурожаат қилган андижонлик 25 яшар Шодиёна Давлатова Хитойдан ватанига қайтди. Хитойга келин бўлган Шодёна оилавий зўравонликдан шикоят қилиб, уйига қайтишга ёрдам сўраганди. Яқинда Хитойдаги яна икки ўзбек келини элчихона кўмагида уйига қайтди. (ўзбек тилида видео)

- Ичан-Қалъани бошқа давлатда туриб кўрганмисиз? Энди Ичан-Қалъа мажмуасини 3D кўзойнак орқали кўрса бўлади. Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилган бу лойиҳа илк бор Москвадаги "Манежный" кўрсатма марказида намойиш этилди. (ўзбек тилида видео)

- "Намунали уйимиз қурилиши битмасидан тўкилишни бошлади". (ўзбек тилида видео)
XS
SM
MD
LG