Ссылки доступа

Бишкек собиқ мэри Тюлеев сайловлар учун Атамбаевга 500 минг доллар бергани ҳақида баёнот берди


Бишкек собиқ мэри Нариман Тюлеев баёнот бериб, собиқ президент Алмазбек Атамбаевга сайлов кампанияси учун 500 минг доллар қарз берганини маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, қарзни сўраганида Атамбаевнинг Тюлеевга муносабати бирданига ўзгариб қолган, шундан кейин ҳибсга олинган. Бу ҳақда собиқ мэр Алмазбек Атамбаевга қарши айблов қўйиш мақсадида ундан дахлсизлик мақомини олиб қўйиш мақсадида ташкил этилган махсус депутатлик комиссиясига маълум қилди. Мактуб комиссиянинг 18 июн кунги мажлисида унинг қизи Назгул Тюлеева томонидан ўқиб эшиттирилди.

Тюлеев ўз мурожаатида қайси сайловлар ҳақида гап кетаёганини ойдинлаштирмаган. Аммо Атамбаев пулларни 2007-2008 йилларда сўраганини айтган.

Алмазбек Атамбаев ва унинг вакиллари собиқ мэрнинг айбловлари юзасидан ҳозирча изоҳ бермади. 18 июн куни собиқ президент тарафдорларидан иборат ҚСДП аъзолари матбуот анжумани ўтказади ва барча саволларга жавоб берадилар.

Нариман Тюлеев Бишкек мэри бўлиб 2008-2010 йилларда ишлаган. Алмазбек Атамбаевнинг президентлиги даврида салкам 4 йил қамоқда ўтирди ва бир қатор йирик бизнес-объектлардан маҳрум бўлди.

2018 йилнинг 22 октябрида Нариман Тюлеев Москвага парвоз қилаётган самолёт бортида олинган Алмазбек Атамбаевнинг суратларини эълон қилди. Кейинроқ, у собиқ президент билан олинган сэлфи фотосуратини эълон қилди, унда ҳар икки сиёсатчининг кулиб тургани акс этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сиёсатчилар узоқ давом этган қарама-қаршиликлардан сўнг ярашганликлари юзасидан фикр билдиришди. Аммо кейинроқ «Азаттиқ» радиосига берган интервьюсида Тюлеев яраш борасидаги хабарларни инкор қилди.

Шу билан бир вақтда, МХДҚ Аксилкоррупция хизмати директорининг ўринбосари Талантбек Кожонов депутатлар комиссияси томонидан илгари сурилган 9 та айбловнинг 8таси бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG