Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қозоғистон олий ўқув юртларида афғон аёллари учун тажриба лойиҳаси амалга оширилади


Шу йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекисотн ва Қозоғистон университетларида афғонистонлик хотин-қизларнинг таълим олиши бошланади. Бу ҳақда Европа ташқи муносабатлар хизмати маълум қилди.

Мазкур таълим лойиҳаси мана шу икки мамлакатнинг БМТ билан ҳамкорлигида ишга туширилди. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари якунланди ва 2019-2020 ўқув йилида ҳаётга татбиқ этила бошланади.

Биринчи талабалар сентябрда ўқишни бошлайдилар. Таълим инглиз тилида бошланади ва кейин Афғонистоннинг ўзи танлайдиган соҳаларга - асосан статистика ва тоғ-кон секторига ўтилади.

«Афғонистон томони малакали мутахассислар зарур бўлган соҳани белгилайди. Тахминан 50 нафар, энг кўпи билан 100 нафар хотин-қиз бу дастурда иштирок этади. Бу тажриба лойиҳаси, агар муваффақиятли бўлса, у холда БМТ бундан кейин ҳамлойиҳани қўллаб-қувватлайверади», – дея маълум қилди Европа ташқи муносабатлар хизмати.

XS
SM
MD
LG