Ссылки доступа

Тожикистонда қон қуйиш препаратлари учун нарҳлар оширилмоқда (видео)


В Таджикистане подорожала плазма крови для переливаний
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:31 0:00

Тожикистонда қон қуйиш плазмалари нарҳи 15%га қимматлашди. Эндиликда юз грамми салкам $13 туради. Бу қон қуйиш ёки режадаги операцияларга муҳтож аҳоли учун катта маблағдир.

Ҳисор шаҳрида яшовчи Фарзона Наимованинг уч қизи бор бўлиб, уларнинг ҳар уччаласи қонда тромбоцит ишлаб чиқариш билан боғлиқ генетик касалликдан азият чекади. Қизларга қон қуйиш препаратлари, жумладан плазмалар керак. Оила мунтазам инфузияларга $40 сарфлайди. Фарзона якка ўзи қизларини тарбиялайди, бу маблағ эса унинг ойлик даромадларининг ярми деганидир.

"Менда ҳамиша ҳам плазмалар учун пул бўлмайди. Мен уч фарзанди бор ёлғиз онаман. Плазма ўрнида махсус препарат уколидан фойдаланамиз ", – дейди Фарзона.

Агар гап режали операция ёки терапия ҳақида борадиган бўлса, у ҳолда қон қуйиш препаратлари учун тожикистонликлар ўз ҳамёнларидан тўлайдилар. ЙТҲ, ёки бошқа вақт олган жароҳатлар ёки фавқулотда холатларда бўлиб ўтадиган операциялар давлат ҳисобидан амалга оширилади.

Фарзона каби кам даромадли одамлар учун қон қуйиш препаратларини бепул ёки имтиёзли нархларда олиш имкониятлари бор, аммо тиббиёт марказларида бу ҳақда маълумот беришмайди ва кичик шаҳарлар ва қишлоқларнинг кўплаб аҳолиси махсус рўйхатга қандай туриш мумкинлигини билмайди.

Шифокорларнинг сўзларига қараганда, хориждан мамлакатга олиб келинадиган материаллар учун харажатларнинг ортиб кетгани боис плазмалар нархини оширишга мажбур бўлишган. Қон қуйиш марказларида даромадларнинг катта қисми жиҳозларни янгилашга сарфланади, бунинг учун эса мижозлар пул тўлашга мажбур, дея тушунтиради Душанбедаги қон маркази вакили Азмиддин Қутбиддинов.

Унинг сўзларига қараганда, шу билан бирга Тожикистонда донор ва донорлик плазмаларида етишмовчиликлар йўқ. Қон гуруҳига қараб донорга бир марта қон топширгани учун $5 дан $15 гача тўланади ёки имтиёзлар берилади: масалан, пенсиясига 10% қўшилади. "Ҳар йили донорлар сони 8-10%га ошмоқда. Ҳозир мамлакатда 50 мингга яқин донор бор. Бу ўртача 90 минг муҳтожни плазма билан таъминлашга етади", – дейди Қон қуйиш маркази ходими.

XS
SM
MD
LG