Ссылки доступа

Жасадларни Россиядан Ўзбекистонга олиб келиш учун пул бериш жараёни енгиллаштирилди


Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев хорижда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадини ватанига олиб келиш учун тўлов бериш жараёни енгиллаштирилганини айтди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, 18 июнь куни Тошкентда ўтган матбуот анжуманида вазир: "Ўзбекистон фуқаролари учун "Груз-200" тўлов жараёнини анча енгиллаштириш қарорини қабул қилдик. Бу борада Россия Федерациясидаги вакилларимизга тегишли топшириқларни берганмиз. Агар аввал "Груз-200" тўловини амалга ошириш учун патент ва солиқ тўловлари квитанцияларини талаб қилган бўлсак, ҳозирда бу ҳужжатлар талаб этилмайди”, деб айтди.

Шерзод Кудбиевга кўра, жасадларни ватанга жўнатиш бўйича барча ҳаражатларни тўлашни Ўзбекистон ҳукумати ўз зиммасига олган.

Бундан ташқари вазир Россиянинг турли вилоятларидаги муҳожирларни сақлаш марказларида ушлаб турилган ўзбекистонликларни ҳам уйларига олиб келишга тайёр эканини айтди.

XS
SM
MD
LG