Ссылки доступа

БМТ Саудия Арабистонини журналист Хашоггининг ўлдирилишида айбдор деб топди


БМТнинг махсус маърузасичиси Аньес Каламар саудиялик журналист Жамол Хашоггининг ўлдирилиши бўйича олиб борилган тергов натижаларини эълон қилди.

Унинг сўзларига қараганда, турк махсус хизматлари БМТ экспертлар гуруҳига қотиллик юз берган куни Саудия Арабистоннинг Истанбулда консулхонасидаги овозли ёзувларнинг маълум қисмини берган. Бу ёзувлар ва бошқа далиллар Хашогги “Саудия Арабистони мансабдор шаҳслари томонидан шафқатсиз ва атайлаб уюштирилган қотилликнинг қурбонига айланганини” кўрсатиб турибди, – дея таъкидлади Каламар.

БМТ шунингдек, Хашоггининг ўлдирилиши юзасидан 11 кишига нисбатан олиб борилаётган тергов шаффоф эмаслигидан Ар Риёдни танқид қилди. Каламарнинг фикрича, айбдор сифатида Саудия Арабистони расмийларини кўриш керак, ҳукумат қотиллик учун Хашогги оиласидан узр сўраши керак ва гумондор сифатида эълон қилинганлар озод этилиши лозим.

Таъкидланишича, ҳисобот эълон қилинганидан кейин айрим мамлакатлар Саудия Арабистонидаги айрим мансабдорларга, жумладан, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салманга нисбатан санкциялар жорий этиши мумкин.

Жамол Хашогги 2018 йил октябрида ҳалок бўлди, аммо унинг жасади ҳамон топилмаган. У қабул учун Саудия Арабистоннинг Истанбулдаги консулхонасига борган, аммо шундан кейин уни ҳеч ким кўрмаган. Бир неча ҳафталардан сўнг Эр-Рияд расмийлари Хашогги дипломатик ваколатхона ҳудудида ўлганини тан олди. Шу билан бирга ҳукумат версиясига кўра, журналист консулхона ходимлари билан юз берган жанжал вақтида тасодифан вафот этган. Унинг ўлимни ташкиллаштирилгани борасида қўйилаётган айбловларни Ар-Риёд қатъиян инкор қилади.

XS
SM
MD
LG