Ссылки доступа

Қирғизистонда Европага героин олиб ўтиш билан боғлиқ иш тергов қилинмоқда


Германия ва Польша чегарасида божхонга ходимлари томонидан юк автомобилида 670 килограмм героин топилганидан сўнг Қирғизистон расмийлари героин контрабандаси иши бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, юк Бельгияга олиб кетилаётган бўлиб қароргоҳи Бишкекда бўлган компания томонидан жўнатилган.

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги 20 июн куни баёнот бериб «Элит Шоко» компаниясининг эгаси бўлмиш махаллий тадбиркор аёлни сўроққа чақирганини маълум қилди. Қирғизистон ОАВ маълумотларига қараганда, ишркат Аида Жолдошевага тегишлидир.

18 июн куни Германия божхона полицияси баёнот бериб, героин турк ширинликлари номи остида олиб келинганини маълум қилди. Германия расмийларининг хабар қилишича, 31 май куни кечқурун Германия-Польша чегарасида юк машинасидан ҳар бирига 1,3 килограмм героин солинган 532 та халта топилган.

Юк машинаси Грузия давлат регистрация рақамига эга эди, дея хабар берди Германия расмийлари. Ноқонуний равишда гиёҳванд модда ташиш гумони билан юк машинасининг 63 ёшли ҳайдовчиси ушланди, у Туркия фуқаросидир. Германия терговчларнинг сўзларига қараганда, ҳайдовчи халталарда нималар борлигидан хабардор эмаслигини айтмоқда. Шунингдек Германия расмийларининг айтишларича, қўлга туширилган гиёҳванд моддалар Афғонистонда етиштирилган бўлиб Бельгияга олиб кетилаётган эди.

Бу Германияда қўлга туширилган энг йирик герион партиясидир. Юкнинг қиймати 56 миллион долларни ташкил қилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG