Ссылки доступа

Истанбулдаги мэрлик сайловида муҳолифатчи Экрем Имамоғлу ғалаба қозонди


Туркияда Истанбул мэрлиги учун сайловда ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси номзоди Бинали Йилдирим ўзининг мухолифатдаги рақиби Экрем Имамоғлуни ғалаба билан табриклади. Йилдирим янги мэр Истанбул аҳолисига муносиб хизмат қилишига умид билдирди.

Президент Режаб Эрдўғоннинг ҳукмрон партияси вакили ўзининг рақибини Туркия ОАВ сайлов бюлленларининг 95 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг Имамоғлу 53,6% овоз олгани борасида хабар берганидан бир неча дақиқа ўтиб табриклади. Мағлуб номзоднинг сўзларига қараганда сайловлар турк демократияси тўсиқларсиз ишлаётганини кўрсатди.

Истанбулда такрорий сайловлар Туркия Олий Сайлов комиссиясининг қарорига биноан ўтказилди. Комиссия -ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси ва бир вақтнинг ўзида мамлакат президенти Режаб Эрдўғоннинг эътирозларини қўллаб-қувватлади. Президент мухолифат номзоди ғалаба қозонган март ойида бўлиб ўтган сайловларда сохталаштириш ва қонун бузилишлари юз бергани борасида баёнот берган эди.

Режаб Эрдўғон ўшанда сайловларда кўплаб сохталаштириш ва қонун бузилишлари бўлганини таъкидлаган эди. Бунинг натижасида Олий сайлов комиссияси март сайловлари натижаларини бекор қилди. Бу қарор халқаро даражада танқидларга сабаб бўлди, Эрдўғон шаънига авторитаризм айбловлари янгради. Такрорий сайловларда мэр лавозими учун 20дан ориқ номзод кураш орлиб борди. Улар орасида баҳорги сайловда ғолиб бўлган мухолифатчи Экрем Имамоғлу ҳам бор эди.

Туркиядаги сайловларга Европадаги кекса халқаро ташкилот, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш Европа конвенциясини ишлаб чиққан ва қабул қилган Европа Кенгаши ҳам ўз кузатувчиларини юборди.

XS
SM
MD
LG