Ссылки доступа

ҚРда жиноий авторитет Азиз Батукаевни муддатидан илгари озодликка чиқарган судья қўлга олинди


Ички ишлар вазирлиги Норин шаҳар судининг собиқ судьяси Жапар Эрматовни уй қамоғига қўйиб юборилганлиги тўғрисидаги ахборотни рад этмоқда.

ИИВнинг маълумотига кўра, Эрматов Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича судгача бўлган жиноий иш доирасида ИИВнинг тергов хизматига келтирилган. Суд унга икки ой муддатга тергов изоляторида сақлаш шарти билан ҳибсда сақлаб туриш ҳукмини чиқарган. ОАВнинг хабарига кўра, Эрматов 21 июнь куни қамоққа олинган.

Бош прокуратуранинг қайд этишича, 2013 йилнинг 9 апрелида Норин шаҳар судининг собиқ судьяси Жапар ЭрматовБатукаевни 8 йилу, 3 ой ва 7 кун ўтолмай қолган жазодан озод этиш тўғрисидаги 24 – сонли жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси (СИЗО-4) бошлиғининг ўринбосари тақдимномасини кўриб чиққан. Судьяни Азиз Батукаевнинг гўёки оғир касаллиги ҳақидаги материалларни текширмаганликда ва озодликка қўйиб юборганликда, бу билан унинг хорижга чиқиб кетишига имконият яратиб берганликда айблашмоқда.

Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш иши юзасидан ўша даврдаги амалдорлар терговга тортилмоқда. Хусусан, Соғлиқни сақлаш собиқ вазири Динара Сагинбаева, Жиноий жазони ижро этиш бошқармаси раисининг собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиев, собиқ бош вазир ўринбосари Шамил Атаханов, собиқ бош прокурор Аида Салянова, Батукаевнинг хасталиги тўғрисида хулоса берган шифокорлар тергов остида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG