Ссылки доступа

Путин Европа Иттифоқига нисбатан санкцияларни узайтирди


РФ президенти Владимир Путин Европа Иттифоқига нисбатан жорий қилинган санкцияларни узайтиришга қаратилган фармонни имзолади. ЕИдан маҳсулотларни олиб кирилишининг тақиқланиши келаси йил охиригача амал қилади. Путиннинг фармонида таъкидланишича, бу “мамлакат хавфсизлиги манфаатлари” учун қилинмоқда.

Путиннинг фармонида таъкидланишича, бу “мамлакат хавфсизлиги манфаатлари” учун қилинмоқда.

Москва бу чораларни «контрсанкциялар» дея атайди. Бу чоралар 2014 йилда Қрим аннексиясидан сўнг Россияга нисбатан чекловлар жорий қилган мамлакатларга нисбатан қўлланилади. Расмийлар дўконлар пештахталарида бўлган “санкцияларга киритилган” озиқ-овқат маҳсулотларни ошкора йўқ қилади ёки уларни чегарада мусодара қилади.

Сўнгги тўрт йилда ўнлаб тонна маҳсулотлар трактор ғилдираклари остига ёки печкага юборилди. Сўнги ойларда озиқ-овқат маҳсулотларининг қора рўйҳатини кенгайтириш масаласида таклифлар янгради.

XS
SM
MD
LG