Ссылки доступа

МОда хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан Россия қуролли кучларининг жанговар ҳозирлиги текширилмоқда (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- МОда хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан Россия қуролли кучларининг жанговар ҳозирлиги текширилмоқда. Марказий Россияда кутилмаганда қуролли кучлар жанговар ҳозирлиги текширила бошлади. Бу ҳақда фармонни президент Владимир Путин имзолаган. (ўзбек тилида видео)

- Туркистондаги ҳарбий гарнизонда чиққан ёнғин бир одам умрига зомин бўлди. Қозоғистон жанубидаги Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонада чиққан ёнғин ортидан бир киши нобуд бўлди, 70 чоғли одам жабрланди. (ўзбек тилида видео)

- "Бизни огоҳлантирмасдан¸ халқни норози қилиб уйларимизни бузишяпти". Тошкент тумани Келес йўли кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ улар яшаëтган уйларни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлашмоқда. Уларга кўра¸ уйларнинг ўлчови олинмаган ва баҳоланмаган. Уйи бузилаëтган кўпчилик аëлларнинг қон босими ошиб¸ доктор чақиртирилган. (ўзбек тилида видео)

- Яқинда томидан чакки ўтиб, сув босган Тошкент халқаро аэропорти энди тунда светсиз қолди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 23 июндан 24 га ўтар кечаси 40-45 минут чамаси электр бўлмади. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган аэропорт йўловчиларининг айтишича¸ тунги соат 3 ларда Ўзбекистоннинг бош ҳаво дарвозаси бўлган бино қоронғуликка чўмган ва “катта тўполон" юзага чиққан. (ўзбек тилида видео)

- Грузияда оммавий намойишлар давом этмоқда. Грузия пойтахти Тбилисида тўрт кундан бери Россияга қарши кайфиятда бўлганларнинг оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтаяпти. Якшанба оқшомида пойтахт марказидаги парламент биноси олдида яна минглаб одам тўпланди. (ўзбек тилида видео)

- Марказий Осиë президентларининг болалари: ким қандай лавозимни эгаллаган? (ўзбек тилида видео)

- Истанбулдаги мэр сайловида мухолифат номзоди ғалаба қозонди. Туркиянинг энг йирик шаҳри бўлмиш Истанбулдаги мэр сайловида мухолифат номзоди Экрем Имомўғли ғолиб бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Мулозим: Термитлар муаммоси тўла ҳал бўлмаяпти (ўзбек тилида видео)

- Поп деҳқон бозоридаги ёймачи аёл уни ҳокимият ходими итариб юборганини иддао қилди. Наманган вилояти Поп тумани Деҳқон бозорида савдогарлар ва туман ҳокимлиги вакиллари ўртасида 19 июнь кун юз берган тўқнашувда "мияси чайқалган" ёймачи аёл шифохонага ётқизилган. Бозордаги кўкатфуруш аёлнинг иддао қилишича, ҳокимлик ходими томонидан итариб юборилган аёл ерга йиқилиб, ҳушидан кетган. (ўзбек тилида видео)

- Малайзия Боингининг қулашида уч россиялик ва бир украиналик гумонланмоқда. Халқаро тергов гуруҳи 2014 йил июлида Донецкда Малайзияга қарашли Boeing 777 учоғининг қулашига алоқадорликда гумонланганлар исмини эълон қилди. (ўзбек тилида видео)

- 6 ойдан бери кўчада фаолият кўрсатаëтган Иштихон бозори. Иштихонлик турғуннинг ëзишича¸ туман бозори олти ойдан бери ëпиқ ва одамлар сарсон бўлиб кўчада бозор қилишяпти. Унга кўра¸ туман ҳокими бозорни таъмир сабаб ëпиб қўйган. Кўприк йўқлиги сабабли дарëнинг у ëқ томонида қурилган янги бозорга тадбиркорларнинг ўтгиси келмаяпти. (ўзбек тилида видео)

- Мирзиёев Отабек Муродовни нега Бош прокурорликдан олди? Махсус дастур: Мирзиёев Отабек Муродовни нега Бош прокурорликдан олди? Самарқандда жасади бегоналарга берилган чақалоқлар фожиаси учун ким жавоб беради? Стив Свердловга Тошкентда уюштирилган ҳужум буюртмачиси ким? (ўзбек тилида видео)

- Поп деҳқон бозоридаги ёймачи аёл уни ҳокимият ходими итариб юборганини иддао қилди. Наманган вилояти Поп тумани Деҳқон бозорида савдогарлар ва туман ҳокимлиги вакиллари ўртасида 19 июнь кун юз берган тўқнашувда "мияси чайқалган" ёймачи аёл шифохонага ётқизилган. Бозордаги кўкатфуруш аёлнинг иддао қилишича, ҳокимлик ходими томонидан итариб юборилган аёл ерга йиқилиб, ҳушидан кетган. (ўзбек тилида видео)

- Блогерлар ютуғи: Хиёбондаги дарахтлар кесилмайдиган бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Конгода миллий адоват туфайли 160 дан зиёд одам қурбон бўлди. Конго шимолий-шарқида яшовчи икки элат ўртасидаги адоват қон тўкилишига олиб келди. Қочқинлар ўз яқинлари тириклай ёқилгани ва чавақланганини айтмоқдалар. (ўзбек тилида видео)

- Обод қишлоқ дастури Тўрткўл туманида қандай амалга оширилмоқда? Тўрткўл туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ обод қишлоқ дастурига киритилган йўллар ҳалигача таъмирланмаган. Унга кўра¸ тегишли жойларга мурожаат қилишган¸ лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган. (ўзбек тилида видео)

- Давлат ходими "отиб ўлдирилган" бўрининг жасадини арматура билан урди. Тошкент матбуоти пойтахт кўчаларида бемалол юрган бўрининг отиб ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқатди. Бироқ, Озодликка келган видеода давлат ходимининг бўри жасадини арматура билан ургани акс этган. (ўзбек тилида видео)

- "Маҳаллий аҳоли кимëвий чиқинди дарëга оқизилаëтганидан норози". Самарқанд вилояти Оқдарë туманидаги Бошдархон маҳалласи аҳолиси маҳалла яқинидаги цехдан чиқаëтган кимëвий чиқиндининг дарëга оқизилишидан норози бўлмоқда. Маҳаллий аҳолига кўра¸ муаммони 2017 йилдан бери ҳеч ким ҳал этиб бермаяпти. (ўзбек тилида видео)

- ЭКСКЛЮЗИВ: Суриянинг радикаллар таҳдиди ортган лагеридаги она-қизлар ҳикояси. Суриянинг Хасака минтақасидаги лагерда сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ҳаётда қолиш тобора таҳликали тус олаётганини айтмоқда. Уларга кўра, таҳлика “Ислом давлати” террор гуруҳи яна тикланишига умид қилиб, ортга қайтишни истамаётган радикал кайфиятдаги шахслардан келмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Туркия: Соҳил қўриқчилари чўкаётган 30 муҳожирни қутқариб қолди. Эгей денгизида Европага кетаётган муҳожирлар кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида 12 киши нобуд бўлди. Туркия Соҳил хавфсизлиги ташкилоти ходимлари 30 дан зиёд одамни қутқаришга муваффақ бўлдилар. (ўзбек тилида видео)

- Мисрнинг собиқ президенти Мурсий суд залида жон берди. Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий суд залида оламдан ўтди. "Мусулмон биродарлар" партияси лидери Мурсий Мисрнинг рақобатли сайловда ғалаба қозонган илк президенти эди. У 2013 йили ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган. (ўзбек тилида видео)

- Самарқанд ҳокимининг қишлоғини обод қилишга "аҳоли мажбуран жалб қилинмоқда". Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов туғилиб ўсган Қўшработ туманидаги Жўш қишлоғини “Обод қишлоқ”қа айлантириш учун бўлаётган қурилиш ишларига аҳоли вакиллари ҳам жалб қилинди. Жўшликларга кўра, қурилиш ишларига, асосан, бола пули ва моддий ёрдам олувчилар чиқaрилмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Мажлисбозлик хроникаси: Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари юбораëтган мажлис чақирувлари (фотогалерея)

- Президент Мирзиёевнинг давлат маслаҳатчиси гуманитар ёрдамни қандай ишлатмоқда? Ўзбекистонга берилган гуманитар ёрдам мажбурий меҳнат учун фойдаланилаётгани иддао қилинди. (ўзбек тилида видео)

- Опа-сингил қизчалар касал онасини даволатиш учун тиланчилик қилиб, пул йиғаяпти (видео)

- Андижон шаҳрининг Пушкин кўчасида уйларни бузиш ишлари бошланди. Андижон шаҳар Пушкин кўчасида яшовчи турғуннинг Озодликка ëзишича¸ 12 июн куни ҳокимиятдан одамлар келиб уйларни бузиш ишларини бошлаган. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонда вазир ва оддий фуқаро бирга яшай оладими? Президент Мирзиёев амалдорларга "пастга тушиб, халқ орасида уларнинг дарди билан яшашни" буюрган. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов оддий аҳоли яшайдиган маҳаллада истиқомат қилади. Бироқ вазир ва оддий аҳолининг яшаш шароитлари қанчалар фарқ қилади? (ўзбек тилида видео)

XS
SM
MD
LG