Ссылки доступа

Бишкек яқинида Алмазбек Атамбаевни қўллаб-қувватлаш штаби тузилди


Қой-Таш қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйи олдида уни қўллаб-қувватлаш штаби тузилди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиоси (“Озодлик” радиоси қирғиз хизмати)га Қирғизистон Социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши аъзоси Адил Турдуқулов маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Алмазбек Атамбаевнинг уйи қаршисида бир нечта ўтов тикланди, шунингдек матбуот маркази ташкил этилди, бу марказ ўз фаолиятини 26 июндан бошлайди.

Адиль Турдуқуловнинг таъкидлашича, «халқ штаб»и “бугун Қирғизистонда авж олган қонунсизликка қарши” ташкил этилди.

25 июн куни парламент қўмитаси мажлисида Бош прокурор Откурбек Жамшитов айблов қўйиш мақсадида собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан даҳлсизлик мақомини олиб ташлаш борасида ўз идораси хулосасини эълон қилди. Назорат идораси депутатлар томонидан қўйилган 6та айбловнинг 5тасини асосли дея топди.

Жоғорку Кенеш 20 июн куни айблов қўйиш мақсадида собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизлик мақомини олиб ташлаш борасида депутатлар комиссиясининг хулосасини қўллаб-қувватлади. «Ҳа» учун 100 депутат овоз берди, беш депутат «қарши» чиқди. Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 105 депутат ўтган эди.

Парламент қарори Бош прокуратурага юборилди, унинг баҳосидан сўнг парламент Атамбаевдан дахлсизлик мақомини олиб ташлаши мумкин.

Парламент Бош прокуратура хулосасини чоршанба ёки пайшанба кунги ялпи мажлисида кўриб чиқиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG