Ссылки доступа

Собиқ махсус прокурор Мюллер Конгрессдаги эшитувларда чиқиш қилади


Роберт Мюллер
Роберт Мюллер

Америка президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви ва Дональд Трамп сайловолди штабидаги одамларнинг Москва вакиллари билан эҳтимолий алоқасини тергов қилган Роберт Мюллер иккита қўмитада кўрсатма беради.

Америка президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви ва Дональд Трам сайловолди штабидаги одамларнинг Москва вакиллари билан эҳтимолий алоқасини тергов қилган Роберт Мюллер Вакиллар палатасининг суд ишлари ва разведка ишлари қўмиталарида кўрсатма беради. Эшитувлар ошкора бўлади. Унинг чиқиши 17 июлга мўлжалланган.

Ҳар иккита қўмита вакилларининг айтишларича, собиқ махсус прокурор мажлисда иштирок этиш борасида расмий огоҳлантириш олганидан сўнг кўрсатма беришга тайёрлигини айтган. "Америкаликлар махсус прокурор чиқиш қилиб, ўз командаси нималарни ўрганганини, демокатиямизга Россия ҳужумлари қандай таъсир кўрсатгани юзасидан маълумот беришини талаб қилмоқда", - дейилади иккита қўмита раҳбарлари баёнотида.

Икки ой муқаддам эълон қилинган махсус прокурор ҳисоботида Россиянинг Америка сайлов жараёнига аралашуви юзасидан кўплаб мисоллар келтирилган, аммо тергов натижаларида Трамп атрофидагиларнинг Россия вакиллари билан тил бириктириш аломатлари аниқланмаган эди. Шу билан бирга махсус прокурор президент Трамп терговга тўсқинлик қилгани юзасидан хулоса чиқармади. Дональд Трампнинг танқидчилари, улар орасида демократлардан иборат Вакиллар палатаси раҳбарлари ҳам бор, президент одил судловга тўсқинлик қилганини, яъни қонунни бузганини айтишади. Улар собиқ махсус прокурор мана шу нуқтаи назарни тасдиқлашига умид қилдишмоқда.

Роберт Мюллернинг ўзи эшитувларда ўз хоҳиши билан иштирок этишни истамади. Унинг огоҳлантиришича, ўз жавобларида ҳисоботидаги хулосалардан четга чиқмайди.

XS
SM
MD
LG