Ссылки доступа

Қозоғистон ИИВ Арисдаги портлашлар ҳақида: «бедарак йўқолганлар йўқ»


Қозоғистон ички ишлар вазирлиги баёнот бериб, ҳарбий омборда юз берган портлаш оқибатида Арис шаҳрида 350 киши бедарак йўқолгани борасидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

«Бу ҳабар ҳодисанинг биринчи куни тарқатилди. Унга тегишли раддия берилди. Олиб борилган ишлар туфайли шаҳарнинг барча аҳолиси эвакуация қилинди ваа жойлаштирилди. Бедарак йўқолганлар йўқ», — дейилади чоршанба куни ИИВ томонидан тарқатилган баёнотда.

ИИВ фуқароларга мурожаат қилиб «ваҳимага тушмасликка ва тасдиқланмаган хабарлардан фойдаланмасликка” чақирди. «Расмий маълумот мунтазам равишда оператив штаб томонидан тарқатилмоқда», — дея ИИВ маълум қилди чоршанба куни маҳаллий ахборот агентликлари томонидан тарқатилган ўз баёнотида.

ОАВ хабарларида “тўғридан тўғри линия” телефон рақамлари келтирилган, ИИВнинг ишонтиришича, бу рақамлар орқали Арисдаги ҳодисалар борасида маълумот олиш мумкин: Чимкент шаҳри бўйича ФВД: +7 (7252) 44-94-72, 35-33-66; Туркистон вилояти ФВД: +7 (7253) 35-83-02; ИИВ ФВ қўмитаси: +7 (7172) 53-32-84, 53-32-79.

Расмий маълумотларга қараганда, Арисдаги ўқ-дори омборида юз берган портлаш оқибатида уч киши, жумладан икки ҳарбий ҳалок бўлди. Расмий ахборотга кўра, ҳалок бўлганлар орасида машинасига снаряд тушган Арисда яшовчи фуқаро ҳам бор.

43 минг киши истиқомат қиладиган Арисдаги ўқ-дори омборида портлаш юз берган 24 июн куни, ҳукумат маълумотига кўра, 41 мингдан ортиқ киши шаҳарни тарк этган. Эвакуация қилинганларнинг кўпчилиги Чимкентга— шаҳар масжидлари ва мактабларига жойлаштирилди.

Қозоғистон расмийлари 25 июн куни берган баёнотига қараганда, ҳозирча одамларнинг Арисга қайтиши хавфли, чунки шаҳарда портлашлар такрорланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG