Ссылки доступа

«Тожик эйр» яна Литва компанияси билан судлашмоқда


Тожикистон Олий иқтисодий суди Литва компаниясининг талаби асосида Душанбе шаҳар судининг қарорини бекор қилди.

Литвага қарашли «Скайроуд Лизинг» компаниясининг айтишича, «Тожик эйр» 20 миллион доллар қарзини қайтармаган. «Тожик эйр» бу талабга кўнмаяпти. Бир йил муқаддам юзага келган баҳс ҳануз давом этмоқда, ҳатто бу тортишув Транспорт вазирлигидаги амалдорлардан бирини Тожикистонни тарк этишга мажбур этди.

Шу пайтгача Вильнюс шаҳри арбитраж суди «Тожик эйр» зиммасига 20 миллион долларни қайтариш мажбуриятини юклади. Душанбе шаҳар суди бу қарорни тан олмади.

Олий иқтисодиёт судининг судъяси Зокиржон Аминзоданинг хабар беришича, Душанбе шаҳар судининг қарори «Скайроуд Лизинг» компаниясининг даъвоси асосида бекор қилинган.

«Скайроуд Лизинг»нинг хабар беришича, «Тожик эйр» 20 миллион доллар фойда ва қарзни тўламаган.

«Тожик эйр» вакилларининг жавобида айтилишича, Транспорт вазирлиги юридик бўлимининг собиқ бошлиғи Зафар Хафизов «Тожик эйр»нинг 17 минг евро атрофидаги пулини ўзлаштирган ва шу туфайли компания суд баҳсларида ютқазган. "Тожик эйр" вакилларининг хабар беришича, Зафар Хафизов Тожикистонни тарк этган.

Тожикистоннинг ягона «Тожик эйр» давлат авиация компанияси кўп йиллардан бери иқтисодий қийинчиликларга эга. Давлатнинг кўмак дастурларига қарамай, вазият изга тушмаяпти ва жорий йилнинг бошидан бери мазкур компаниянинг самолётлари парвозларни умуман тўхтатган.

XS
SM
MD
LG