Ссылки доступа

Қозоғистон: Арис аҳолиси уйларига қайта бошлади


Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев 27 июн куни Чимкентдаги «Акмешит» масжиди олдида тўпланган Ариснинг эвакуация қилинган аҳолиси олдида чиқиш қилар экан улар 28 июндан бошлаб уйларига қайтарила бошлашларини айтди.

"Мен бош вазир, мудофаа вазири биан гаплашдим. Эртага саккиздан бошлаб уйга қайта бошлайсизлар. Эрталабки олтида бу ерга [«Акмешит» масжидига] автобуслар келади", — деди Шукеев.

Ўзларига янги турар-жой ва ер участкалари берилишини ва ўқ-дори омборларидан узоқликда бўлган бошқа аҳоли пунктларига жойлаштирилишини талаб қилаётган Арис аҳолисининг саволларига жавоб берар экан, минтақа раҳбари куч ишатиш салоҳиятига эга идоралар раҳбарларининг аҳоли учун радиацион хавф йўқлиги борасидаги баёнотларини такрорлади.

«Арисда бирор бир радиация йўқ. Сизларга [Арисда] уй қуриб беришади. Ундан кейин уни сотиш ёки сотмасликни ўзингиз ҳал қиласиз», — деди Шукеев.

Арисда 24 июнь куни ўқ-дори омборидаги ёнғин ва портлашлардан кейин фавқулотда холат режими эълон қилинди. Аҳоли оммавий равишда шаҳарни тарк этди. Расмий маълумотларга қараганда, жами бўлиб 41 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Икки кун ўтиб ФХ режими 28 июнга қадар узайтирилди.

27 июнь куни Чимкентда арисликлар «Акмешит» масжиди олдида норозилик акцияларини бошладилар. Пайшанба куни эрталаб юздан ортиқ одам масжидга яқин трасса участкасини эгалаб олдилар ва шаҳар бўйлаб юриш қилдилар. Улар ўзларини ҳарбий омбордан узоқда бўлган бошқа аҳоли пунктларига жойлаштиришни ва ер участкалари беришни талаб қилдилар.

Расмий маълумотга қараганда, Чимкентга Арисдан эвакуация қилинган 26 мингга яқин киши келган. Уларнинг айримлари шаҳардаги эвакуация пунктларига, жумладан «Акмешит» масжидига жойлашдилар.

Хукумат маълумотларига кўра Арисда юз берган портлашларда уч киши –икки нафар ҳарбий ва бир фуқоро вафот этди. Тиббий ёрдам сўраб 160 дан ориқ киши мурожаат қилди, 80 дан ориқ киши шифохонага ётқизилди. Бир неча кишининг аҳволи оғир экани айтилади.

XS
SM
MD
LG