Ссылки доступа

Расмийлар: Арисдаги уйларнинг 85 фоизи шикастланган


Ўтган душанба куни Арисдаги ҳарбий омбордаги ёнғиндан сўнг юз берган портлаш оқибатида уйларнинг 85 фоизининг ойналари, эшиклари ва томи шикастланди.

Бу ҳақда 28 июнь жума куни журналистларга Туркистон вилояти ФВ департаменти раҳбари Нургали Жунусов маълум қилди. Унинг айтишича, 24 июн куни шаҳарда 63 та, жумладан 26таси турар жой биносида, ёнғин юз берди.

Расмийлар 28 июн куни Арис шаҳри аҳолисига шаҳар киришларига рухсат берди. Жума куни Чимкентдаги 40 дан ортик эвакуация пунктидан Арисга уйларига қайтаётган одамлар тушган ўнлаб автобуслар йўлга чиқди.

Туркистон вилоят ҳокимияти жума куни экология вазири Магзум Мирзагалиевнинг баёнотини тарқатди. Унда у “бугунги кунда шаҳарда радиация йўқ”лигини айтган. Унинг айтишича, гамманинг эквивалент дозаси ва рентген нурлари, альфа-зарралар нурланиш оқими зичлиги, радиация бета-зарралар оқими белгиланган меъёрда турибди.

«Атмосфера ҳавоси тоза, сув ва тупроқ зарарланмаган. Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Арис шаҳрининг экологик хавфсизлигини тасдиқлайди», – деди вазир ва бундан кейин ҳам мониторинг олиб борилишига ишонтирди.

Минтақа ФВД бошлиғи Жунусов шаҳардаги вазиятни изоҳлар экан, Азаттиқ мухбирига, шаҳардаги радиация фони меъёрда эканлигини ва Арисдаги ҳарбий омборда радиактив моддалар бўлган снарядлар бўлмаганини маълум қилди.

Арис аҳолисининг ўз уйларига 28 июндан қайтишлари борасида куни кеча минтақа расмиийлари маълум қилган эди. Бу баёнот Чимкентда 43 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Арис аҳолисининг харбий омборлари бўлмаган бошқа аҳоли пунктларига жойлаштиришлари ва ер участкалари ажратиш борасидаги талабларидан сўнг берилди.

XS
SM
MD
LG