Ссылки доступа

Сурия ОАВ: Исроил Дамашқ яқини ва Хомсдаги объектларга зарба берди


Суриянинг давлатга тегишли ОАВлари 1 июль куни эрталаб Исроил Сурия ҳукумат кучларининг Дамашқ яқинидаги ва Хомс вилоятидаги мавқеларига зарба бергани ҳақида хабар берди.

Суриянинг SANA янгиликлар агентлигинининг ҳарбий муассасадаги ўз номини ошкор қилмаган манбага таяниб маълум қилишича, ракеталар Ливан ҳаво ҳудудларида бўлган Исроил ҳарбий самолётларидан отилган.

Кейинроқ SANA берган хабарга қараганда, Дамашқдан жанубий-ғарбда жойлашган Сахнайя шаҳрига берилган ҳаво зарбалари оқибатида тўрт нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва 21 киши жароҳат олди. Исроил ҳарбийларининг вакили 1 июл куни эрталаб Сурия ОАВ тарқатган хабарларга изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG