Ссылки доступа

Тожикистонда ўсмирлар томонидан ёқиб юборилган қизчани германиялик таниқли шифокор даволайди


Ўсмирлар томонидан ёқиб юборилган олти ёшли Осия Зулфоновани Германиядан келган таниқли шифокор Эдгар Бимер даволайди. Бу ҳақда 1 июл куни Радио Озодига №3 шахар клиник шифохонаси шифокори Тоҳир Зубайдов маълум қилди.

Эдгар Бимер - таниқли немис шифокори, профессор, Европа пластик жарроҳлик Уюшмаси президенти.

Тоҳир Зубайдовнинг маълум қилишича, Осиянинг саломатли яхшиланди, аммо шунга қарамай ҳамон клиниканинг жонлантириш бўлимида қолмоқда. «Эдгар Бимер бир неча кун Душанбеда бўлади– у Осия Зулфоновани даволашни давом эттиради, шунингдек у Куйиш марказида бўлган бошқа беморларни ҳам даволайди», дея сўзларига қўшимча қилади Зубайдов.

Тожикистон ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, таниқли немис шифокори Душанбега Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан келди. Бундан аввал ҳодисадан хабар топган давлат раҳбари Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий мухофаза вазири Насим Олимзодага жабрдийда қизнинг даволанишини шахсан назоратига олишни топширган эди.

«Пойтахтдаги №3 клиник шифохонаси(Куйиш маркази)да Осия Зулфоновани кўздан кечирганидан сўнг немис профессори унинг ахволини барқарор оғир дея баҳолади ", дейилади ҳуқу-тартибот идораси тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, одамларни даҳшатга солган бу ходиса 19 июнь куни куппа-кундузи пойтахтдаги Сино тумани ҳудудида юз берди. Уч ўсмир қизчани ёқиб юборди. Душанбедаги №3 шаҳар клиник (куйиш) шифохонасида шифокорларининг айтишича, олти ёшли Осия Зулфонованинг бадани 65% куйган, қизча тана қисмининг 45%ида чуқур куйиш олган.

Пойтахтдаги Сино туман прокуратураси Душанбе атрофида олти ёшли қизчанинг ёқиб юборилиши фактини тергов қилишга киришди. Бу даҳшатли жиноятни содир этганликда 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган уч нафар вояга етмаган болалар гумон қилинмоқда. Ҳозирча улар озодликда.

XS
SM
MD
LG