Ссылки доступа

ОАВ: Жаҳонда селфи вақтида ўлим ҳолатлари кўпайган


Франциядаги Le Figaro газетасининг ёзишича, жаҳонда ғайриодатий фонда ўзларини акс эттиришга уринган одамларнинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳодисалар кўпайган. Шу муносабат билан айрим мамлакатлар маълум қоидалар жорий қилишга қарор қилди.

Масалан, Ҳиндистонда «селфи учун махсус зоналар» жорий қилинган, Россия полицияси эса фуқаролар ўртасида “хавфсиз селфи қоидалари”ни тарқатмоқда, шунингдек “инсон ҳаёти яхши селфидан афзал экан”лигидан огоҳлантирмоқда. 2019 йилда АҚШда селфи вақтида 41 киши ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги Катта каньонда суратга тушмоқчи бўлган эди.

Бразилия, Германия, Вьетнам аҳолиси машина ёки мотоциклда ҳаракатланаётган вақтларида селфига тушмоқчи бўлишганларида ҳалок бўлдилар. Баланд қаватли бинолар ва тоғларда селфига тушмоқчи бўлгалар ҳам кўпайиб бормоқда. Польшадаги Освенцим музейида селфига тушиш ва уни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланган.

2011 йилдан 2017 йилгача 259 киши селфи олаётганида ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG