Ссылки доступа

ҚР собиқ президенти Роза Отунбаева Алмазбек Атамбаев атрофидаги вазиятга изоҳ берди


Қирғизистон собиқ президенти Роза Отунбаева Алмазбек Атамбаевдан собиқ президент мақоми бекор қилиниши муносабати билан унинг атрофидаги вазиятга изоҳ берди.

Тарқатилган баёнотда Отунбаеванинг таъкидлашича, бугунги кунда Атамбаевдан дахлсизлик мақоми олиб ташланганидан ғазабланаётганлар «ҳибсга олиш учун парламентдан рухсат олиш мақсадида депутатлик дахлсизлиги инкор қилинганини, депутатларга оғир жиноятлар содир этиш айби қўйилганини» осонлик билан инкор қилмоқда.

«Парламетни тарқатиб юбориш борасидаги талаблар қонун чиқарувчи органнинг матонатини синдириш ва президентнинг якка хокимлигига бўйсинтириш учун қилинган эди. Буларнинг ҳаммаси қўрқоқ ва биқиқ қирғиз парламентида ўз аксини топди», -дея ҳисоблайди Отунбаева.

Собиқ президент Бош прокуратура Атамбаевнинг президентлиги даврида таъқиб ва қатоғонлар борасида «ҳозирча» далил топмаганидан афсус билдирди.

27 июн куни парламент Алмазбек Атамбаевдан собиқ президент мақомини олиб ташлади, бу ҳуқуқ-тартибот идораларининг уни жиноий жавобгарликка тортиш имконини беради. Алмазбек Атамбаевнинг ўзи шу тариқа амалдаги ҳукумат ўзининг сиёсий оппонентларидан воз кечиаётганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG