Ссылки доступа

Бишкек собиқ мэри Тюлеев Атамбаевнинг қароргоҳи олдида митинг ўтказмоқчи


Бишкек собиқ мэри Нариман Тюлеев баёнот бериб собиқ президент Алмазбек Атамбаевни жавобгарликка тортиш мақсадида штаб тузиш ниятида эканлигини маълум қилди. Тюлеев режалари ҳақида ўзининг Facebook'даги саҳифасида билдирди.

Унинг айтишича, штабнинг фаолияти “мамлакатда барқарорликни ва қонунчиликни таъминлаш”га қаратилган. Нариман Тюлеевнинг таъкидлашича, штаб бирор бир сиёсий мақсадни кўзламаган, бирор бир томоннинг манфаатларини кўзламайди. «Биз ҳукумат ва Жээнбеков С. Ш. томонида эмасмиз ва Атамбаев А. Ш.га қарши чиқмаймиз. Биз фақат қонуннинг ҳар бир ҳарфи ва руҳига амал қилинишини истаймиз, штаб фаолияти кенг оммани сиёсий жараёнга жалб қилиш ва қонунларга итоат этишга йўналтирилади», - дея таъкидлайди у.

Собиқ мэр собиқ президент Роза Отунбаева, барча сиёсий кучларни ва қолган барча аҳолини «халқнинг Атамбаевнинг бузғунчи фаолиятига нисбатан муносабатини намоён қилиш»га чақирди. Атамбаевнинг “хато ҳаракатлари”ни кўрсатиш учун штаб собиқ президент қароргоҳи олдида тинч юриш ўтказишни режалаштирмоқда.

27 июн куни парламент Алмазбек Атамбаевдан собиқ президент мақомини олиб ташлади, бу хуқуқ-тартибот идораларининг уни жиноий жавобгарликка тортиш имконини беради. Алмазбек Атамбаевнинг ўзи шу тариқа амалдаги хукумат ўзининг сиёсий рақибларидан воз кечаётганини айтмоқда.

Бугунги кунда собиқ президентнинг Қўй Тош қишлоғидаги уйи олдида унинг тарафдорлари турибди, улар халқ штаби тузилганини эълон қилдилар.

3 июл куни Бишкекда тинч митинг бўлиб ўтади, унда Атамбаевнинг иштирок этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG