Ссылки доступа

Ўзбекистонда 72 ёшли аёл университетга ҳужжат топширди


Фарғона давлат университетига бу йил 72 ёшли аёл ҳужжат топширди. Бу ҳақда давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабовга таяниб, УзА агентлиги хабар қилди.

Бунақа имконият яратилишига олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташлангани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома (086-форма) ҳам сўралмаяпти.

Ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бугундан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Бугун куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилди.

XS
SM
MD
LG