Ссылки доступа

Facebook нотўғри ахборотга қарши кураш бўйича режасини эълон қилмоқда


Facebook ижтимоий тармоғи ўз платформасида ёлғон ахборот тарқатишга қарши қаратилган қатор чораларини тақдим этди. Масалан, Facebook сайловларда овоз бермаслик чақириқлари тарқатилишини тақиқлайди.

Ушбу чораларнинг мақсади – АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик ва аҳолини рўйҳатга олиш кампанияси вақтида жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатишнинг олдини олишдир.

Facebook 2016 йилдаги АҚШ президентлик сайловида ўз сайтларида троллинг ва сохта ахборотга йўл қўйгани учун кенг танқидларга учраган эди.

Америка маъмурияти вакиллари бундай тактика 2020 йилдаги аҳолини рўйҳатга олиш ишига зиён етказиши мумкинлигидан ташвишланиш билдиришди.

Айрим маълумотларга кўра, ўтган галги рўйҳатга олиш чоғида аҳолининг муайян гуруҳлари сони, жумладан, афроамерикаликлар, Лотин Америкасидан бўлганлар, резервацияларда, ижрада яшаётганлар ва кам таъминланган туб америкаликлар камайтириб кўрсатилган. Трамп администрациясининг анкетага фуқаролик тўғрисидаги саволни киритиш уриниши Олий суд томонидан вақтинча блокланди. Танқидчиларнинг фикрича, ушбу саволнинг киритилиши мамлакатда яшаётган ноқонуний муҳожирларни рўйҳатга олиш жараёнида қатнашишдан чўчитади.

XS
SM
MD
LG