Ссылки доступа

Намойишчи: "Дамасларни тақиқлади. Бола-чақамиз оч қолмоқда!" (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- "Докторлар, ҳокимлар менга ёрдам бермайди. Сиз ёрдам беришингизни сўрайман, президент бобо!". 10 йил олдин юролмай қолган ногирон Нигина ҳоким ва докторлардан умидини узганини кўрсатиб, президент Мирзиёевдан ёрдам сўрамоқда. 13 йилда илк бор ёрдам сўраганини айтган Нигинанинг онасига кўра, маҳаллий ҳокимият у ва унинг ногирон қизини сарсон қилди. (ўзбек тилида видео)

- "Биз яшамаяпмиз¸ биз шунчаки мавжудмиз холос". Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасида яшовчи турғунларга кўра¸ улар яшайдиган ҳудудда яшаш шароити оғир¸ сув босими жуда паст лекин маҳаллага қўшни ресторанда эса шаршара ишлаб турибди. (ўзбек тилида видео)

- Намойишчи: "Дамасларни тақиқлади. Бола-чақамиз оч қолмоқда!". Термиз шаҳарида "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланиши ортидан ишсиз қолган юзлаб ҳайдовчи 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги олдида норозиликка тўпланди.

- Россия: Мухолифатчи Навальний яна 10 суткага ҳибс этилди. Москванинг Хорошевский туман суди душанба куни мухолифатчи Алексей Навальнийни 10 суткага ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Навальний 12 июнь куни "Медуза" ахборот портали журналисти Иван Голуновни қўллаш учун ўтказилган рухсатсиз юришда иштирок этиш орқали қонунбузарликка йўл қўйгани иддао қилинган. (ўзбек тилида видео)

- Қийноққа тутилганини иддао қилган маҳкум ўз баданини тилиб ташлади. Безорилик айби билан жазо ўтаëтган Шерзод Усмонов Тошкент вилояти Бўка туманидаги 43-сон манзил-колония тартибот хизмати ходимларини уни қийноққа солганликда айблади. 22 яшар Шерзод ўз дўстига видео хабар йўллаб, колония ходимлари босимларига исëн қилиб¸ ўз баданини тилиб ташлаганини иддао қилади. (ўзбек тилида видео)

- Кредит олиб спорт зали очган ëш тадбиркор президентдан ëрдам сўрамоқда. Боëвут туманида кредит олиб тадбиркорликни бошлаган ва спорт зали очган ëш тадбиркор Сардор Амировнинг ëзишича¸ ҳозирги кунда спорт залида свет йўқлиги туфайли шуғулланаëтган болалар сони камайиб кетмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Хоразмдаги Туркман маданий марказида дизайнерлар кўргазмаси бўлди. (фотогалерея)

- Трамп Ким Чен Ин билан икки Корея чегарасида учрашди. Шимолий ва Жанубий Кореянинг демилитаризация ҳудудида якшанба куни Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг аввалдан режаланмаган учрашуви бўлиб ўтди. Музокара якунида Трамп "бу афсонавий ва тарихий кун эди", дея баёнот берди. (ўзбек тилида видео)

- Тошкент марказида илк бор картинг ва дрифтинг бӯйича мусобақа ӯтказилди. (ўзбек тилида видео)

- Аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди. Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" болалар истироҳат боғида аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 яшар қиз ҳалок бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Самарқанднинг Қорасув массиви турғунлари уйлар нархи оширилганидан норози. Самарқанд шаҳри Қорасув массивида намунали арзон уй-жой олганлар уйлар нархи дастлабки тўловдан қимматлатилганидан норози. Вилоят ҳокими уйлар нархини тушириш ваколатига кирмаслигини¸ нархлар республика миқëсида кўтарилганини айтган. (ўзбек тилида видео)

- Қирғизистон: Атамбаев Жээнбеков ҳокимиятини тан олмаслигини билдирди. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 27 июнь куни ўзининг дахлсизликдан маҳрум этилгани юзасидан фикр билдираркан, амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков ҳукумати ҳуқуқий майдондан чиқиб кетганини иддао қилди. (ўзбек тилида видео)

- OzodLive: Нега бош прокурорга 10 йилу муовинига 19 йил? Болаларга масжид эшиклари қачон очилади? OzodLive дастурида собиқ прокурор Рашитжон Қодировнинг суд жараёни ва ҳукмига оид энг сўнгги янгиликлар муҳокама қилинади. Шунингдек, диний эркинликлар ўта чекланган мамлакатлар рўйхатидан чиқарилган Ўзбекистонда ёш болалар ҳамон масжидга қўйилмаётгани акс этган видео намойиш этилади. (ўзбек тилида видео)

- Қўйтош қишлоғига Атамбаев тарафдорлари ва журналистлар йиғилмоқда. (фотогалерея)

- Собиқ Қирғизистон президенти Атамбаев уйи олдида "халқ штаби" тузилди. Қирғизистон парламенти 27 июнь куни ўтган сессияда Алмазбек Атамбаевни экс-президент мақомидан ажратди. Мазкур қарор учун депутатларнинг 103 нафари овоз берди, олти депутат қарши чиқди. Парламент қарори Алмазбек Атамбаевнинг жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади. (ўзбек тилида видео)

- Арисликларнинг бошпана сўраб қилган норозилиги (фотогалерея)

- Тоштурмада маҳбусни ургани учун жазоланган нозирлар ҳукмдан норози. Халқ орасида “Тоштурма” дейиладиган Жазони ижро этиш Бош Бошқармасига қарашли биринчи тергов ҳибсхонасида маҳбусни резина таëқча билан урганликда айбланган икки сафдор суд ҳукми билан икки йилга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди. Айбланувчилар ҳукмдан норози. Суд ҳукмининг нусхаси Озодликда бор. (ўзбек тилида видео)

- "Мачит очилишига кафолат хати бермаëтган ҳоким мачитни таъмирлаган ҳомий билан қизиқмоқда". Фарғона вилояти Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғилик турғунларнинг ëзишича¸ қишлоқда таъмирдан чиқарилган мачит очилиши учун туман ҳокими кафолат хати бермаяпти ва қишлоқ қариялари 8 километр узоқликдаги мачитга қатнашга қийналмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Уюштирилган кампания? Шоу бизнес вакиллари Гулнорага муҳаббат изҳор этишда янги пойга бошлади. 24-25 июнь кунлари ижтимоий тармоқларда ўзбек шоу бизнесининг айрим таниқли намояндалари марҳум президентнинг қамоқдаги қизи Гулнора Каримованинг яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилиш ва мадҳ этишга киришди. (ўзбек тилида видео)

- Алдаб уйлари бузилган риштонликлар президентдан ëрдам сўрамоқда. Фарғона вилояти Риштон тумани Фарғона кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ ҳокимият уларни алдаб уйларини бузган ва компенсация сифатида 10 миллион сўмдан пул берган. (ўзбек тилида видео)

- МОда хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан Россия қуролли кучларининг жанговар ҳозирлиги текширилмоқда. Марказий Россияда кутилмаганда қуролли кучлар жанговар ҳозирлиги текширила бошлади. Бу ҳақда фармонни президент Владимир Путин имзолаган. (ўзбек тилида видео)

- "Бизни огоҳлантирмасдан¸ халқни норози қилиб уйларимизни бузишяпти". Тошкент тумани Келес йўли кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ улар яшаëтган уйларни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлашмоқда. Уларга кўра¸ уйларнинг ўлчови олинмаган ва баҳоланмаган. Уйи бузилаëтган кўпчилик аëлларнинг қон босими ошиб¸ доктор чақиртирилган. (ўзбек тилида видео)

- Яқинда томидан чакки ўтиб, сув босган Тошкент халқаро аэропорти энди тунда светсиз қолди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 23 июндан 24 га ўтар кечаси 40-45 минут чамаси электр бўлмади. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган аэропорт йўловчиларининг айтишича¸ тунги соат 3 ларда Ўзбекистоннинг бош ҳаво дарвозаси бўлган бино қоронғуликка чўмган ва “катта тўполон" юзага чиққан. (ўзбек тилида видео)

XS
SM
MD
LG