Ссылки доступа

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Могеринидан Азимжон Асқаровни озод қилишда ёрдам сўради


Azim
Azim

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи такилотлар Европа Иттифоқининг хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Федерика Могеринига мурожаатнома йўллаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни зудлик билан озод қилиш борасида чақириқ билан чиқишини сўрадилар.

Мурожаат муаллифларининг таъкидлашларича, Асқаровнинг адвокатларидан бири унинг соғлиғи жиддий ёмонлашганини айтган.

Мурожаатга 8та ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот, жумладан Amnesty International, Human Rights Watch ваCivil Rights Defenders имзо қўйган. Мактуб 7 июль куни Бишкекда бўлиб ўтадиган ЕИ-Марказий Осиё вазирлар учрашуви арафасида эълон қилинди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Могеринига мурожаат қилиб Азимжон Асқаровни озодликка чиқариш, зудлик билан унга тиббий ёрдам бериш ва учинчи бир хавфсиз мамлакатда оиласи билан учрашишга имкон яратиш учун қўлдан келган ишни қилишга чақирдилар.

Эслатиб ўтамиз, Азимжон Асқаров 2010 йилги июнь ҳодисаларидан кейин тартибсизликларни уюштириш ва милиция ходимини ўлдиришга алоқадорликда гумон қилиниб ушланган эди. Барча суд инстанцияларининг қарорига кўра у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2016 йил апрелида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилиб ҳуқуқ ҳимоячисининг ишини қайта кўриб чиқишга чақирган эди. Қўмита ўз қарорини Азимжон Асқаров қонунга зид равишда ушлангани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва оғир шароитларда ушлаб турилгани билан асослади.

2017 йил 24 январда бўлиб ўтган суд умрбод қамоқ борасидаги ҳукмни ўз кучида қолдирди. Аммо халқаро ташкилотлар ҳуқуқ ҳимоячиси қонунга зид равишда қамоқда ушлаб турилганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG