Ссылки доступа

АҚШ Қозоғистонни Суриядан қайтганлар интеграцияси масаласида тажрибаси билан ўртоқлашига чақирди


АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 2 июль сешанба куни Вашингтонда, АҚШга расмий ташриф билан келган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашди.

«Давлат котиби Суриядан қайтган фуқароларни репатриация ва реинтеграция масаласида Қозоғистоннинг етакчилик ролига юқори баҳо берди ва Қозоғистонни бу тажрибасини бошқа мамлакатлар билан ўртоқлашишга чақирди», – дея хабар беради Давлат департаменти матбуот хизмати АҚШ ва Қозоғистон ташқи сиёсат муассасаси раҳбарларининг учрашувидан кейин.

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Морган Ортагуснинг маълум қилишича, Помпео Қозоғистоннинг Афғонистонда тинчлик қарор топиши йўлидаги қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди ва янги ҳукумат раҳбарлигида икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Май ойи охирларида Қозоғистон ҳукумати Суриядан юзлаб ватандошлар ва 375 нафар боланинг олиб чиқилганини маълум қилди.

2018 йилнинг июлида Миллий Хавфсизлик Қўмитаси Яқин Шарқда уруш бошланганидан бери Ироқ ва Сурияга 800га яқин Қозоғистон фуқароси йўл олганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG